Latest news

22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  0 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли" News

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Оғир ўйин бўлди. Йигитларга характер учун раҳмат айтаман. Олдинда яна 12та ўйин бор, ҳар бир ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.  

- Кубокда "Машъал" билан ўйиндан сўнг Сиз "Қизилқум" Суперлига иккинчи даврасини Самарқанда ўтказади деб айтгансиз. Лекин бу жараён амалга ошмади, сабаби нима?

- Футболда шу каби кутилмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. "Динамо" стадионида "Сурхон" уй ўйинларини ўтказиши маълум қилинди. Нима ҳам дердик, тартиб-қоидага асосланган ҳолда футбол ўйнаймиз.  Бизда Қаршидаги стадион уй ўйингоҳидек қадрдон бўлиб қолди.

- Ўйин давомида Илҳом Ваҳобовга қаттиқ эътироз билдирдингиз. Шуни изоҳини берсангиз...

- Ўйин ҳароратида бўладиган жараён бу. Биз мураббийлар штаби билан аниқ режа асосида ишлаймиз. Шу сафар ўхшамади.

- "Бунёдкор" сизнинг жамоангиз учун қулай рақиб бўлиб қолаяптими?

- Ўша статистикани мен ҳам кўрдим. "Бунёдкор" бу - тўғриси, буюк клуб. Жамоа ўз номига, ўз мақомига мос бўлиши керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика