Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  59 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас" News

Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, жамоамиз қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилди. Тезкор гол, иккита пенальти натижага бевосита таъсир кўрсатди. Навоийдан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман ва узр сўрайман.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни қай даражада кучайтиришди?

- Шаҳбоз Жўрабеков жароҳат олди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаракат қилишди. Бироқ, ёш футболчиларга айрим вазиятларда тажриба етмаган бўлиши мумкин.

- "Динамо" кетма-кет дуранг натижалар қайд этаётганди. Жамоани ўйиндан олдин ўрганиб чиқилганмиди?

- Албатта ўрганамиз. "Динамо" ҳимояда яхши ўйин кўрсатади. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам хавфли. Ҳозир барча жамоалар ким қандай ўйнашини яхши билади.

- "Динамо" тўпурари Кожо учун кимнидир персонал бириктирганмидингиз?

- "Динамо"да фақат Кожо эмас, Ҳожимирзаев ҳам хавфли. Бизда уларни ёпиш учун режалар бор эди, ўхшамади. Иккита пенальти ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин.

- "Қизилқум" ҳам "Динамо" каби ўз майдонида ўйнамаяпти. Бу ҳолат натижага таъсир кўрсатадими?

- Ҳа, бу биз учун қийинчилик туғдираяпти. Узоқ йўл босиб келиб, ўйнашга мажбурмиз. Ҳар битта ўйинга сафар учрашуви сифатида қаралса ҳам бўлаверади. Мухлислар учун ҳам бу ҳолат қийинчилик туғдираяпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика