Latest news

20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  24 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Жамшид Саидов: "Бугунги натижа учун мен жавобгарман. Қаердадир хатога йўл қўйдим" News

Жамшид Саидов: "Бугунги натижа учун мен жавобгарман. Қаердадир хатога йўл қўйдим"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик, аммо 11-дақиқадан сўнг жамоам майдонда эмас эди, 4та гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса ўзимизга келиб олдик. Бугун бир нима етишмади. Футболчиларим бугун иштиёқсиз майдонга тушгандек. Уйғонганимизда эса, натижани ўнглаш учун кеч эди. Бу менинг, яъни бош мураббийнинг айби. Қаердадир хато қилган бўлсам керак.

- Фаолиятингизда бундай воқеийлик бўлганми? 20-дақиқа қадар 4та гол ўтказиб юбориш.

- Сўнгги учрашувларда кўп гол ўтказиб юбормаётгандик. Биринчи даврада "Олимпик"га қарши ўйинда 3та гол ўтказиб юборгандик. "Олимпик" 12 дақиқа ичида 3та гол урганди. Бундай воқеийлик биринчи маротаба рўй берди. Хатоларимизни аниқлаб, улар устида ишлашимиз керак.


- Жамоангиз ўтказиб юборган голларда дарвозабоннинг айби йўқдек кўринди. Дарвозабонни 4та гол ўтказиб юборгани ёки руҳий босим бўлгани учун ўзгартирдингизми?

- Биринчи гол дарвозабоннинг хатоси эди. Ўтказиб юборган 3та голимизда дарвозабон айбдор деб ўйлайман. 3-4та гол ўтказиб юборилгандан сўнг дарвозабонни алмаштириш керак деб ўйлайман. Сабаби дарвозабон руҳий томонлама ўйинга тайёр бўлмаган бўлади. Дарвозабонимиз бугун ишончсиз ўйин намойиш этди ва шу сабабли уни захирага олдим. 4-0 ҳисобидан сўнг фақатгина "олдинга теп ва кураш" услубини қўллаш имкони бор эди. Кўпроқ гол уриш учун етарли вазиятларга эга бўлдик.

- Танаффусда футболчиларингизга нима дедингиз?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Мураббийлар асосан танаффусда футболчиларга мотивация беради ва яхшироқ ўйнашга ундайди. Бу футбол ва футболда бундай натижалар учраб туради. Биринчи гол ўйинда бурилиш ясади деб ўйлайман. Биринчи голдан сўнг жамоам ўзига кела олмади. Қаердадир хато қилдим. Ўйин бошқа кунга қолдирилгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин, аммо ҳозир қандайдир сабаблар ва баҳоналар излаш нотўғри. Айб менда ва бугунги мағлубиятга жавобгар менман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика