Latest news

17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  7

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди" News

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, қийин ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда "Сурхон" вакиллари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди. Биз учрашувнинг биринчи қисмида бўш ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, вазиятлар яратдик. Бироқ биргина хато қимматга тушди. Рақиб айнан ўша хатодан фойдаланиб гол уриб кетди. 


- Кухианидзе нега эртароқ алмаштирилмади? 


- У ҳаракат қилди, фаол бўлишга интилди. Ёмон ўйнади деб айта олмайман. Иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга ташлаб, ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. 


- Асрор Ғофуров билан боғлиқ вазиятдаги фикрингиз? 


- Вазиятга баҳо берувчи ҳакамлар ва ўйин назоратчилари бор. Буни муҳокама қилиш менинг ваколатим доирасидаги иш эмас. Ҳакам вазиятни кўрди, VAR орқали ҳам таҳлил қилди. Ишонч билан шундай қарорга келган экан, биз бунга эътироз билдирмаймиз. Кимдир жиддий жароҳат олиб қолмаслиги тарафдоримиз. 


- Кубокдаги ўйинда жамоангиз асосий таркибда ўйнамаганди. Шу боис балки футболчиларга бир оз тонус етишмагандир?  


- Бўлиши ҳам мумкин. Балки нотўғри ҳамдир. Бу футбол, олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Биз кубокда ҳам, бугун ҳам ғалаба учун ўйнадик. 


- Иккинчи бўлимда жамоангиз ўйини кучайиб кетди. Сир бўлмаса, танаффусда футболчиларга нималарни айтдингиз? 


- Биринчи бўлимда ёмон ўйнаганимиз ҳақида айтдим. Ўйинни кучайтиришимиз ва ғалаба ҳақида ўйлаш лозимлигини тушунтирдим. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ вазиятларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика