Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Жамшид Искандеров термага муносиб эмасми? News

Жамшид Искандеров термага муносиб эмасми?

Бухородаги финалдан кейин терма жамоа устозининг Искандеров ҳақидаги фикрларини ёзгандим.

Катанец ҳамроҳларига Жамшид "Насаф" қаршисида ҳеч нарса қилолмагани, уни терма жамоага чақириш учун 120 дақиқада бирорта ҳам сабаб кўрмаганини таъкидлаган. Словениялик мутахассис ўша сўзида туриб, "Навбаҳор" етакчисини навбатдаги йиғингаям чақирмади. Албатта, унинг қарорларини барчамиз ҳурмат қиламиз. Қачонки, ўз мантиғига зид келмаса...

Сентябрь ойидаги ҳангома ёдингизда бўлса керак. Искандеровнинг чақирилмаганига сабаб сифатида унинг бўйи пастлигини кўрсатган "коуч" Камерунга қарши Жамшиддан ҳам кичикроқ бўлган Ойбек Бозоровни асосий таркибга ташлаган эди.

Энди эса финалдаги омадсизлик рўкач қилинди. Тушуняпсизми? Мавсум давомида 20 та зўр ўйин ўтказган футболчига баҳо фақат 21-(энг омадсиз) ўйиндаги ҳаракатлари асосида бериляпти. Майли, бунгаям рози бўлардик. Қачонки, ҳаммага бир хил кўз билан қаралса. Лекин Жамшид ёмон ўйнаган финалда асосий хатони қилган Ашурматов ҳимоячилар рўйхатида биринчи бўлиб турибди...

Яна ҳам қизиқроқ факт айтайми? Бўлажак йиғинга жалб қилинган ҳужумкор футболчилар орасида Искандеровдан яхшироқ статистика қайд этаётган бирорта ярим ҳимоячи йўқ:

Жалолиддин Машарипов — 26 ўйинда 2 гол + 5 ассист

Азизбек Турғунбоев — 33 ўйинда 3 гол + 8 ассист

Ойбек Бозоров — 32 ўйинда 6 гол + 4 ассист

Русланбек Жиянов — 27 ўйинда 6 гол + 3 ассист

Ҳожимат Эркинов — 33 ўйинда 2 гол + 4 ассист

Жамшид Искандеров эса бу йил 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 гол (+7 ассист) ёздириб қўйган. Катанец чақирув юборган футболчилар орасидан фақатгина Бобир Абдихолиқов бундан самаралироқ ҳаракат қиляпти (27 гол + 8 ассист). 

Хоразмлик "хавбек" шунда ҳам муносиб бўлмаса, миллий жамоада ўйнаш учун нима қилиши керак?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика