Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" News

Жамшид Искандеров: "Олдиндаги ўйинларда чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Жанубий Кореянинг "Сеогнам" клубида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жамшид Искандеров миллий терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғинига таклиф этилди.

Тажрибали ярим ҳимоячи МТЖга чақирув, Корея чемпионатидаги фаолияти ва бўлажак ўртоқлик учрашувлари ҳақида ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

"Ўтган йигинга таклиф кела олмаганимни сабаби клубим билан боғлиқ. Кореяда чемпионат ўйинлари давом этаётган эди, у ерда шундай қоида бор мамлакатдан ташқарига чиқсангиз қайтиб келиб ўн тўрт кун карантинда ўтиришингиз керак. Барибир одам бундан ранжийди. Чунки, миллий терма жамоага келиш ҳар доим ёқимли. Ҳозирда Жанубий Кореяда ички чемпионат баҳслари якунланди. Ўз юртимга қайтиб терма жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман. 

Қисқа вақт ичида машғулотлар орқали спорт формамизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Кореядаги фаолиятим яхши кечмоқда. Бошида кўникишга 1-2 ой вақт керак бўлди. Жамоа раҳбарлари, мураббийлар яхши қабул қилди. Яхши чиқишиб кетдим. Барча шароитлар яратилган. Олдиндаги учрашувларда бирдамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун ўйнаймиз", - дейди Жамшид Искандеров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика