Latest news

16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  4 15:19ЎзЭл Классикосига превью  10 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ" News

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлига 18-турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг мезбон жамоа таркибидаги тажрибали футболчи Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди.

"АГМК билан ўйинда биринчи бўлимни яхши ўтказган эдик. Фақат, иккинчи бўлим бошида бир киши кам бўлиб қолганимиз режаларимизни ўзгартириб юборди. "Қўқон-1912" билан ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаганимиз учун очиқ ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Ўз майдонимизда ўйнаганимиз қўшимча куч берди. 

Албатта, Суперлигада бу мавсум тўхталишлар кўп бўлганига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ. Чемпионатимизда йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. Бу эса футболимиз ривожи учун айни муддаодир. 

Ҳа, "Андижон"да пенальтиларни ўзим амалга оширар эдим. "Қизилқум"да ҳам пенальтини мен тепишим кераклигини ўйиндан олдин айтишди. Лекин, ҳали рақиб дарвозасига 11 метрлик нуқта белигланганича йўқ.

Таркибимизда тажрибали футболчилар кўп. Биз доим мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар футболнинг бир қисми ҳисобланади",- дейди Жамшид Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика