Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади" News

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин"(3:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун икки жамоанинг ҳам кучлари тенг эди. Биринчи бўлимда шошдик. Агар шошмасдан ҳаракат қилганимизда натижа ҳам бошқача бўлиши мумкин эди. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди. Ҳужумичимиз тўпни тўғри қабул қилиб олиб бўш дарвозага гол урганида "Турон"га осон бўлмас эди",- дейди Жаҳонгир Абдурашидов.

Марадона Сафаровнинг захирада қолдирилишига сабаб нима?


Унинг захирада қолишига сабаб, мен келганимдан бери у доимий равишда асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Ҳали бирорта гол ургани йўқ. Шу боис уни алмаштириб кўрдик.

- Жамоангиз мазмунли ўйин кўрсатди. "Зомин" жамоасининг ўйини пешқадам жамоалардан қолишаётгани йўқ. Мағлубиятни қандай изоҳлаб бера оласиз?


- Ўзимни фикрим, бизга омад етишмаяпти. "Истиқлол" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин уролмадик. Натижада сўнгги дақиқада улар бизга гол уриб кетишди. "Динамо" билан учрашувда иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимояга ётганидан кейин ҳисобни қисқартира олдик. Қолгани ўхшамади. Вазиятлар бўляпти, тўп дарвозага кирмаяпти.

- Жамоангиз яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин, ниманинг ҳисобига охирги ўринларда кетмоқда...


- Мен келишимдан олдин кўп нарсалар бўлган. Аксарият футболчилар кетиб қолган. Ҳозир ҳам таркибимиздаги 17 нафар футболчидан кўпи ёшлар. Захирада ҳам ёшлар кўп. Лекин, ўйинни кучайтира оладиган даражада эмас. Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрнига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга улгура олмадик. Шунинг ҳисобига деб ўйлайман.

- Кейинги турни "Нефтчи"га қарши ўтказасизлар. Икки жамоага ҳам очко зарур. Бўлажак ўйинлар ҳақида фикр билдирсангиз...


Келаётган ўйинларга биз юз фоиз тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу ерга ҳам уч очко учун келгандик. Омад ҳам муҳим роль ўйнади. "Нефтчи"ни ютмасак "Хоразм" биздан ўтиб кетади. Агарда жамоада қоладиган бўлсам ўзгаришлар бўлади албатта.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика