Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  88 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Ивица Олич: “Фаолиятимда энг муваффақиятли давр “Бавария”да ўтган” News

Ивица Олич: “Фаолиятимда энг муваффақиятли давр “Бавария”да ўтган”

Россия чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлардан бири саналган Ивица Олич ЦСКА билан ички ва УЕФА Кубогидаги ғалабаларга эришгач, фаолиятини Германия бундеслигасида давом эттирган.

“Футбол” нашрига берган интервьюсида хорватиялик футболчи фаолияти ва Россиядаги дамлари хусусида саволларга жавоб қайтарди.

— 37 ёшдасиз ва иккинчи бундеслигада ўйнашга рози бўлдингиз. Бу қандай амалга ошди?
— Аслида ўтган ёзда “Гамбург” билан шартномам якунланган пайтда фаолиятимни тугатишга тайёр эдим. Кейин менга яқин дўстим ва мураббий қўнғироқ қилиб, “Мюнхен-1860” учун яна бир мавсум футбол ўйнай олишимни сўради. Қуйи лигада ўйнай олмаслигимни айтдим, аммо у мени кўндирди. Тинимсиз қўнғироқ қилаверди ва охири суҳбатга рози бўлдим. Мюнхенга келдим ва қолдим.

— Ҳозир ҳам футболдан аввалгидек завқ оляпсизми?
— Билмайман. Ҳозир бу мен учун унчалик муҳим эмас. Раҳбариятга дастлаб ярим йил ўйнаб кўришимни айтдим. Агар тиззам панд бермаса, мавсумнинг қолган қисмида қолишимни таъкидладим.

— ЦСКАда ўйнаган пайтингиз қандай ёдда қолган?
— Бизда энг яхши жамоа бор эди. Бизга қарши кучли рақиблар майдонга тушарди, бироқ уларнинг савияси ЦСКАникидек бўлмаган. Шу сабабли тўрт йил чемпионлик учун осон кураш олиб борганмиз. Кейин “Зенит” кучайди, “Рубин” икки марта чемпионга айланди, “Локомотив” вақти-вақти билан кучайиб турди. Ҳаммаси мураккаблашди. Ҳозир барчаси бошқача. ЦСКА 2-3 йил қаторасига олтин медалларга эга чиқмаслиги мумкин. Бу йил жамоага янада қийин бўлади.


— Янги стадионга ташриф буюришни ваъда бергансиз.
— Германияда мавсум майда тугайди. Имконга қараб баҳор охирида бирор учрашувга боришим мумкин.

— ЦСКАдаги энг ёқимли лаҳза қайси?
— Бир вазиятни бутун умр эсимда сақлайман. УЕФА Кубогини ютган кунимиз. Ғалабамизга кўпчилик ишонмаганди. Лиссабонда стадион “Спортинг” мухлислари билан тўлганди. Босим кучли эди. Биз уларни доғда қолдирдик. Бу фаолиятимдаги энг катта муваффақиятдир.

— Евгений Гинерни қандай эслайсиз?
— Фаолиятимдаги энг яхши президент! Жуда ҳиссиётга берилувчан инсон, деярли ҳар учрашувни кўрарди. Жамоани 15 йил мобайнида юқори савияда ушлаб туриш осон эмас. Гинер буни уддалади. У клубни оёққа турғазди. Шу сабабли ЦСКА ҳар мавсум чемпионлик учун курашади.

У жуда яхши руҳлантира оларди. Футболчиларнинг ҳар машғулотда борини беришлари муҳим саналарди. Баъзида машғулотлари оғир ўтарди, аммо ҳаммаси меъёрида эди. Ўйингача икки кун қолганда ҳеч қачон юклама бермасди.

— Бразилияликлар ҳам дош беришганми?
— Ўшанда жамоа яхши ўйинчилар кўп бўлган. Мен учун энг яхшиси Даниэл Карвальо эди. У шунчаки ажойиб эди!

— Жамоавий муҳим учун ким жавоб берган?
— Василий Березуцкий. У ҳазилкаш. Бу унинг ўйинига таъсир қилмасди: майдонда жиддий ва масъулиятли йигитга айланарди.

— Россия футболидан қандай таассуротлар қолган?
— Турли майдонлар. Бир кун сунъий қопламали майдонда ўйнасак, кейин табиий чим устида тўп тепардик. Бу жуда қийин! Кўникиш, тўпнинг қандай сакрашини билиш қийин. Шеригимга тўп оширишда ҳам қандай зарба беришни билиш оғир бўларди.

— Узоқ масофа тўйдириб юборганми?
— Бу қизиқ эди. Россия – жаҳондаги энг катта мамлакат! У жуда чиройли. Москвада яшаганим сабабли бошқа шаҳарларни кўришга имкон бўлмаган.

— Грознийга келган кўпчилик хорижликлар кўчаларда қуролланган одамлар сонининг кўплигидан ҳайрон қолишган.

— Таниш мураббийим илгари “Терек”да ишлаган ва у ерда яшаш осон эмаслигини айтганди. Кўчаларда саккиздан кейин одам анча кам бўларди. Мени Томскка сафаримиз ҳайратга солган. У ерга 5-6 соатча учдик. Борганимизда атроф 2-3 метр қор билан қопланганди. Шаҳарда кичик бир меҳмонхона бўлиб, бизга кам хоналар беришганди. Стадион кичик, майдон даҳшатли бўлганди. Умид қиламанки, ҳозир у ерда яхши тарафга ўзгариш бор.

— “Спартак” билан дербилар ҳам ёдингиздадир? Ўзингизни қизил-оқ либосда тасаввур қила оласизми?

— Ёдимда. Айтганча, ЦСКАга қадар “Спартак”дан таклиф бўлган. Мен чемпионлик учун курашишни танлаганим сабабли ЦСКАга ўтганман. Захирада ўтириб қолсам бошқа жамоага ижарага кетган бўлардим. Асосий таркибда ўйнаш доим муҳим эди. Шунинг учун “Бавария”дан кетгандим.



— Германияга кўчиб ўтгандан кейин нима ноодатий бўлган?
— Бундеслигага 2006 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг ўтгандим. Немислар янги стадионлар қуришган, шароитлар зўр ва футбол муҳити сезилиб турарди. Қачон ўйнашингдан қатъи назар майдондан ажойиб ҳолатда бўларди. Яна стадионлар тўла эди. Муҳит бундай бўлганда уч очко учун курашишни ўйлайсан холос.

— Иккинчи бундеслигада ўйинлар кескинроқми?
— Албатта! Ўйин услуби ўзгача. Иккинчи лигада уч жамоа ҳақиқий футбол ўйнайди – “Штутгарт”,  “Ганновер” ва “Нюрнберг”. Қолганлар стандартдан кейин гол уриб, бутун ўйин ҳимояда ўйнашлари мумкин. Оёққа кўп тепишади. Ҳакамлар карточкаларни кўпроқ кўрсатишади.

— Луи ван Гал билан ишлагансиз ва уни ҳаётингиздаги энг асосий мураббий деб атагансиз.
— Шундай. “Бавария”га келганимда у бош мураббийга айланган. Дарҳол муаммо пайдо бўлди: ҳужумда рақобатчилар кўп эди. Мирослав Клозе, Марио Гомес ва Лука Тони. Ван Гал менга асосий таркибга киришим қийин бўлиши ва жамоа бир ҳужумчи билан ўйнашини айтди. Эҳтимол, у кетишимни истагандир. Лекин мен қолишга қарор қилдим ва жаҳондаги энг катта клублардан бирида таркибга кириш учун курашдим. Италияда 2-3 ҳафта машғулот ўтказганимиздан сўнг Луи шундай ишлашда давом этсам, менда имкон юзага келишини айтди. Ва мен ўша мавсум Бундеслигада бошқа ҳужумчилардан кўпроқ майдонга тушдим. Чемпионлар лигасида деярли тўпурарга айландим. Финалда “Интер”га ютқаздик, аммо Германия чемпионати ва Кубогида зафар қучдик. Ўша мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси бўлган. Ван Галдан ишончи учун миннатдорман.

— Чемпионлар лигаси финалини эсладингиз. Бундай мағлубиятни бошдан кечириш осон бўлмаса керак.
— Ўшанда бизда Рибери ўйнамаганди. “Интер” яққол кучли бўлганди. Шу сабабли мағлубият ҳаққоний эди.

— Бу фаолиятингиздаги энг оғир мағлубият эмасми?
— Шундай. Энг аламлиси – Чемпионлар лигаси финалида “Челси”га қарши ўйин. Ўшанда Дрогба охирги дақиқаларда гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Биз камида беш тўп киритишимиз мумкин эди. Якунда пенальтилар сериясида ютқаздик. Ўша учрашувни бир ой эслаб юргандим.

— Бу давр Германиядаги фаолиятингиз пайтида энг яхшисими?
— Ҳа. Ўшанда “Манчестер Юнайтед”га гол урганман, Месси билан тўпурарлар баҳсида рақобатлашганман. “Лион”, “Ювентус” дарвозаларини ишғол қилганман. Яна “Гамбург”даги давримни ҳам эсга оламан. Унда немис футболи билан танишувим кечган.

— Ўшанда мюнхенликларнинг энг яхши бўлмаган даврлари эди. Ҳозир жамоа Германияда мутлоқ ҳукмрон. Бу қандай амалга ошди?
— Ҳаммаси жуда оддий. “Бавария” сафида Германия чемпионатининг энг яхши футболчилари ўйнамоқда. Бирор футболчи ўзини кўрсатган тақдирда кейинги мавсумни Мюнхенда бошлаш эҳтимоли жуда юқори. Масалан, Роберт Левандовски уларга ёқди ва “Бавария” ҳужумчини таркибига қўшиб олди. Хуммельс ва Гётце ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу чемпионлар сиёсати. Кимнидир сотиб юборишган тақдирда ўрнига дарҳол ўйинчи топиб қўйишади. Пеп Гвардиола келгач, Кроосни “Реал”га сотди ва ўрнини Тиаго Алькантара билан тўлдирди.



— Сиз билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг кучлиси ким?
— Энг яхшиси – Франк Рибери.

— “Бавария”да энг ҳазилкаш ҳам уми?
— Шундай. У сенга қараб ҳўл гетраларни отиб қолиши ёки турли ҳазиллар ўйлаб топиши мумкин эди. Машғулотдан кейин ювиниб чиққанда бирор либос ёки машина калитини топа олмаслигини эҳтимоли бўларди. Бундай ҳолатларда бемалол унга мурожаат қилиш мумкин эди.

— Феликс Магат билан ҳам ишлагансиз. Унинг машғулотлари ростдан жуда оғирми?
— Бу аниқ! Унинг машғулотлари шунчалик қийин эдики, кун якунида тезроқ ётиб, ухлашни хоҳлардик. Бирор ёққа боришга кучимиз қолмасди. Энг қийин юкламалар йиғинларда бўларди: кунига 2-3 марталаб шуғулланардик.

— Қандай машқлар энг қийин ўтарди?
— Тоғ бўйлаб куни билан велосипедда юришга мажбур қиларди. Энг қизиқ ҳолат бир мағлубиятдан кейин содир бўлган. Эртаси куни у жуда асабий бўлиб, бизга бир оз югуришни таклиф қилган. Қанча югурганимизни билмайман. Жуда тез югургандик. Бундай машғулотдан сўнг барча сув ичишни истарди, аммо Магат сувни тортиб олиб қўйганди. Унга қарши бирор нарса демаганмиз, чунки яна югуришга мажбур қиларди.

— Германия стадионларида ишқибозлар тўла. Улар мухлисларни қандай хурсанд қилади?
— Ҳаммаси маданиятга боғлиқ. Дам олиш кунлари учрашувлар ўтади. Шу сабабли бутун оила бир кун олдин фақат ўйин ҳақида ўйлашга тушади. Хорватияда болаларни мухлислар туфайли стадионга олиб бора олмайсан, аммо Германияда бундай эмас. “Бавария” ва “Боруссия” Дортмундда ўйнаган тақдирда ҳам ёнма-ён ўтирган рақиб ишқибозлари ўртасида ҳеч нарса содир бўлмайди. Хотиржам муҳит одамларни стадионга чорлайди.

— Аммо Германияда ҳам кетма-кет мағлубият қайд этилган тақдирда мухлислар норози бўлишадими?
— Ўтган мавсум “Штутгарт” Бундеслигадан тушиб кетди. Ишқибозлар трибунада тик туриб олиб, ҳуштак чалишди, урушишди. Майдонга тушишни исташган пайтда полиция уларни қайтариб қолди. Бироқ Германияда мухлислар ўзларини жуда маданиятсиз тутишмайди. “Мюнхен-1860”нинг ҳозир аҳволи яхши эмас, бироқ мен бемалол шаҳар кўчалари бўйлаб сайр қилишим мумкин. Муаммо бўлмайди.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика