Latest news

18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  1 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  9 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  0 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  19 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  4 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  15 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  23 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  34 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  10 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  3

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди" News

Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда мени фақатгина ўйин натижаси қониқтирмади. Ўйин бўйича ёмон кўринмадик, айниқса иккинчи бўлимда яхши ҳужумлар уюштирдик. Биринчи бўлимда эса бироз ўйинимиз қовушмади, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Танаффусда йигитларга барчасини тушунтириб бердим ва рақибнинг кучсиз жиҳатларини кўриб чиқдик. Ўтказиб юборган иккинчи голимизни кўрмай қолдим, тўғриси. У вазиятда тўпни йўқотган бўлсак керак. 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизга қарамай, кўп ҳужум қилдик ва иштиёқимиз сўнмади. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Ўйин сўнгида битта гол урдик, аммо ўйинда бурилиш ясашга вақт етмай қолди. Иккита қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга кўп ҳисса қўшишди ва ўйин давомида тўлиқ актив бўлишди. Қанотдан узатилган пасларни дарвозага ёналтира олмадик. Ҳеч қиси йўқ, бундай учрашувлар биз учун катта тажриба. Ўйин бўйича бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик.

- "Навбаҳор"га қарши кечган бугунги учрашув сиз учун учинчиси бўлди. Аввалги икки учрашув билан солиштирсак, "лочин"лар қанчалик ўзгарибди? Самвел Бабаян жамоаси янги мавсумда яна кучайган дея оласизми?

- Таққослаш нотўғри. Ўша вақтда мусобақа жадвали бошқача эди. Бошқа таркиб, бошқа мавсумлар. "Навбаҳор" тактик томонлама бироз ўзгарибди. Аввали кўпроқ очиқ футбол бўлар эди. Бугун пенальтидан гол уришганидан сўнг услубни бироз ўзгартиришди ва мудофаа ҳақида ўйлашни бошлашди. Наманган жамоаси зўр таркибга эга эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Лекин биз бугун рақибдан футбол бўйича устун эдик. Футболда яхшироқ ўйнаган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Иккинчи давра баҳсида яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз ва бугунги учрашув натижасини учун алам оламиз деган умиддаман.






Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика