Latest news

11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  4

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди News

Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин енгил ўтди дея олмайман. Биринчи бўлим биз кутгандек ўтмади. Ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин йигитлар оддий хатолар қилишди. Айрим позицияларда пас оширишларда хатоликлар қилдик. Бундай хатолар бўлишини истамагандим. Биринчи бўлимда яхшироқ вазиятлар ҳам ярата олмадик. Иккинчи бўлимда позицион ўзгаришлар қилдик. Термадан қайтиб келган Йововични ҳам қийнамасликни истагандик. У бироз бетоб эди, шундай бўлса-да, жамоага ёрдам беришни истади, гол ҳам урди. Иккинчи бўлимда бутун бир жамоа яхши ўйнади, ўйинни қўша олдик. Прессингни, иштиёқни кучайтирдик, рақиб ярим майдонига тезда ўтишга ҳаракат қилдик. Шу орқали тўпни тезроқ ҳаракатлантирдик. Гол уриш учун етарлича вазиятлар ярата бошладик. Бу ғалаба биз учун муҳим бўлганди, чунки 2-ўрин учун ҳали имкониятларимиз бор. Медаллар учун охиригача курашиш керак. Мухлисларимиз ҳам ўйиндан мамнун бўлишди деб ўйлайман. Бугун нафақат ғалаба қозондик, балки, юқори даражали ўйин намойиш қилдик, бу мени хурсанд қилади. Йил бошидагидан кўра фарқ жуда катта. Таркибдаги барча футболчилар ўзгарган. Ҳамма ўйнамоқда, жамоага ёрдам бермоқда. Биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман", - деди Бошкович.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика