Latest news

10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  0 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  0 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  7 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2

Иван Бошкович: "Ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор" News

Иван Бошкович: "Ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"-"Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа албатта, бугунги ўйин оғир кечди. Бир неча кун олдин кубокда" Навбаҳор"га қарши майдонга чиққандик. Шу боисдан ҳам иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. 

Биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккита гол киритган бўлсак-да, ғалаба қозона олмадик, "Металлург" вакиллари ҳисобни тенглаштира олишди. Хато ва камчиликларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Футболчилар майдонда ўзаро тушунмовчиликларга дуч келишаяпти, бу ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлардан бири. 

Жиззахда футболни яхши кўришади. Бизга ёрқин ғалабалар керак. Жамоамиз билан келгусидаги ўйинларда ютуқларга эришиш учун жиддий ишлаймиз", - деди жиззахликлар устози.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика