Latest news

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик" News

Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал баҳсидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:3) мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйиндан кўпроқ нарса кутган эдим. "Навбаҳор" кўпроқ вазият яратгандек. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўрди? Йиғинлардан кўнглингиз тўлдими? Жамоа айрим бир сабабларга Туркияда ўтказилиши керак бўлган йиғинни бекор қилди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Йиғинларни яхши ўтказдик. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Бугун кубокдаги иштирокимизни якунладик, аммо ҳаммаси ҳали олдинда. Келажак ҳақида ўйлашимиз керак.

- Жамоангиз трансферлар ойнасида иккита футболчини ўз сафига қўшиб олди. Режа қилган траснферларингизни амалга ошира олдингизми?

- Ҳа. Трансферлардан кўнглим тўлди. Биз кўп футболчилар билан шартнома имзолашни истамадик. Сабаби таркибдаги футболчилар нима қодир эканлигини исботлаб бўлишди. Мен уларга тўлиқ ишонаман.

- Иккинчи давра старт олди. Кейинги рақиблар ва учрашувлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бизда тақвим бор ва ушбу тақвим бўйича ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тақвим бошқа ўзгармайди. Эртага кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Мен ушбу йигитларга ишонаман. Бугун ютқаздик тўғри, лекин ҳеч нарса юқотганимиз йўқ. Мавсумни муваффақиятли тугатишни режа қилганмиз.

- Жамоалар танаффусдан кейинги дастлабки учрашувини ўтказишмоқда. Бугун жамоангизда жисмоний муаммолар кузатилдими? Футболчилар деярли 130 дақиқа футбол ўйнашди. Жамоангизнинг жисмоний ҳолатидан қониқдингизми?

- 120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Жамоам 120 дақиқа ўйнай олишини исботлади. Бир ойлик танаффусдан кейин яна майдонга қайтиш осон иш эмас. Жамоам руҳий ва жисмоний тарафлама ҳам тайёр деб ўйлайман. Ўз ўйинимизни янада чуққуроқ таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Жароҳат ва дискфаливикация туфайли айрим бир футболчиларсиз иштирок этмоқдамиз. Биринчи даврада ҳам кўп йўқотишларга учрадик, лекин шунга қарамай натижага эриша олдик. Бугунги ўйин тарихга айланди. Кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика