Latest news

01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов! News

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов!

Генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 15-тур доирасидаги "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон форварди иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди ва 58-дақиқада катта масофани босиб ўтди ва "Лацио"нинг бир ўйинчисини алдаб, ажойиб голли узатма (гол муаллифи - Дестро)ни ижро этди.

Италиянинг етакчи нашри La Gazzetta dello Sport эса Шомуродовга барча ўйинчилардан юқори балл қўйди - 7,0.

"Ўзбекистонлик футболчи жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. У ўз жамоасининг ярим майдонида тўпни эгаллаб олди ва охир-оқибат голли ҳужумни ташкил этди", - дейилади итальян нашри хабарида.

Шу билан бирга меҳмонлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи деб "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби Чиро Иммобиле топилди - 6,5.

Италия ОАВнинг бошқа бир нуфузли нашри бўлмиш Tuttosport ҳам Шомуродовга энг юқори баҳо қўйди - 7,5.

Rating: +227   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика