Latest news

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  126 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман" News

Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"

Бироз олдин Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Саудия Арабистони, Таиланд, Хитой билан бир квартетдан ўрин олди. Хўш, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи бу борада қандай фикрда? 


"Гуруҳда қайси терма жамоанинг бизга рақиб бўлишини аҳамияти йўқ эди. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман. Улар исталган жамоага қарши муносиб ўйнай олишади. Мақсадимиз биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бу бизга ҳеч қандай босим юкламайди. Ҳар қандай рақиб билан, ҳар қанча босим остида ўйнашимиз керак. Ҳозир Саудия Арабистонида йиғин ўтказмоқдамиз, 3 кундан сўнг ўйинимиз бор. Тайёргарликни ўзгартиришни ўйлаганимиз йўқ. Ўзимизнинг танлаган йўлимиз бор ва бундан қайтмаймиз. 

Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Албатта, бу ердаги йиғинимиз Осиё кубоги олдидан жамоага мослашишга ёрдам беради деб ўйлайман. Режага ўзгартириш киритмаймиз. Бу пайтгача Хитой билан ўйнаганмиз. Таиланд билан тўқнаш келмаганмиз. Бугундан рақибларнинг охирги ўйинларини ўрганишни бошлаймиз. Олдимизда икки ярим ой вақт бор. Ишонаманки, Осиё кубогидан ёруғ юз билан қайтамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика