Latest news

11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  0 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  9 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  11 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" News

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов U-17 ЖЧ 1/16 финал доирасидаги Хорватияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

— Футболчиларнинг ўзидан руҳан ким тайёрлигини сўрадик. Уларнинг ўзи нечинчи бўлиб тепишини айтди.


— Кейинги ўйинда Муҳаммад Ҳакимов бизга ёрдам бера олмайди.

— Аввало бугун ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Умуман олганда биз шунчаки ютиб қўймаймиз, доим босим остида бўлади (кулади). Муҳаммад Ҳакимов жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламизки, унинг ўрнида бўладиган Амирхон Муродов ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.

— Қанчалик Хорватия билан ўйин шундай фаол ўтишини кутгандингиз?

— Кеча кўрганингиздек, энг юқори натижа кўрсатиб, биринчи ўрин билан чиққан Аргентина жамоаси 32-жамоа бўлиб, қийналиб чиққан Мексикага мағлуб бўлди. Битта ўйинда исталган рақибни мағлуб этиш мумкин, бу ерда руҳият биринчи ўринга чиқади. Рақиб Европадаги топ жамоалардан бири ва жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа эди. Шундай экан, қийин ўйин бўлиши кутилган эди. Шунга қарамай, имконияти юқори бўлган футболчиларимизга ишонардик. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик.

— Дарвозабонларни алмаштиришга тўхталмоқчи эдим. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

— Учрашув давомида дарвозабонлар мураббийи ўз фикрини айтди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг туширилиши Иброҳим Шокировнинг пенальтилар сериясида яхши турмаслигини англатмайди.

— Бўлажак рақиб — Италия ҳақида нима дейсиз?

— Албатта, Италиянинг ўйини бўлаётган пайтда ёрдамчиларимни ўша баҳсга жўнатдим. Чехияга қарши ўйинни ҳам кўриб, таҳлил қилиб ўтирдик.

— Италия терма жамоаси билан битта меҳмонхонада яшайсиз. Кўз-кўзга тушиб қолганда нима қиласиз? (ҳазил билан)

— Ўзи биз битта меҳмонхонада тушганларимиз билан ўйнаймиз. Саудия Арабистони билан ҳам бир ойда битта меҳмонхонада яшагандик. Бу Италия билан ҳам 15 кундан бери биргамиз. Меҳмонхона майли, улар билан ёнма-ён овқатланамиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика