Latest news

19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  1 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  2 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  8 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  6 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" News

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Термизнинг "Сурхон" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 11-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари хусусида жамоа ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Иқболжон, мавсум "Сурхон" учун қандай якунланди?

- Янги мавсум олдидан "Сурхон" янги раҳбарлар қўлига ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоа янгитдан тузилди. Жамоа олдига 8 таликка кириш вазифаси қўйилганди. Аммо ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бунга сабаб жамоа мавсум давомида барқарор футбол намойиш эта олмади. Бу эса натижаларимизнинг пасайишига ва кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. 

- 2022 йилги мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тўғриси, шахсан ўзим биринчи даврадаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзим ва мухлислар кутган даражада ўйнай олмадим, чунки жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашди. Қачонки жамоа юқори ўринлар учун курашса, ўшанда футболчи ўзининг ўйинларидан ва жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. 

- "Сурхон"да қоласизми?

- Ҳозирча жамоада қолиш-қолмаслигим бўйича бирор аниқ гап айтолмайман. Ҳали бу ҳақда раҳбарият билан гаплашганимча йўқ. 

- Унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммасига таътилдан қайтганимиздан кейин аниқлик киритамиз. 

- ЖЧ-2022да қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Қатардаги ЖЧ-2022да Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилмоқдаман

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика