Latest news

15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  1 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  0 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  4 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  2 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  2 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  5 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  11

Инзаги: "Биз ранжидик, аммо йигитларим билан фахрланаман" News

Инзаги: "Биз ранжидик, аммо йигитларим билан фахрланаман"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувидаги мағлубиятдан қаттиқ ранжиганини маълум қилди.

"Ҳаммамиз қаттиқ ранжидик. Бироқ мен йигитларга ЕЧЛдаги бу мавсум билан фахрланишлари мумкинлигини айтдим. Бугунги беллашувнинг муҳим паллаларида яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Қўшимча бўлимларда биз ўйинни назорат қилдик, бироқ кўп хатоларга йўл қўйдик. Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди. Шубҳасиз, биринчи учрашувда биз йирикроқ ҳисобда зафар қучишимиз мумкин эди. Бугун эса гол урганимиздан кейин устунликни сақлаб қолиш керак эди, бунинг ўрнига улар дарҳол мувозанатни тиклашди ва ўйинга қайтишди. Жамоа мағлубиятларга ўрганмаган ва чорак финал йўлланмаси ўз қўлимизда эди. Биз қаттиқ ранжидик, лекин мен йигитлар билан фахрланаман; улар менга ҳақиқий завқ бера олишди. Эндиликда биз ўтган ишни унутиб, олға интилишимиз зарур, чунки бизни буюк мақсад кутмоқда".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика