Latest news

10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  7 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас" News

Интервью. Акмал Мозговой: "Бу ҳали максимум эмас"

Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой журналист Эмил Бекмуҳамедовга "Насаф" ўйинидаги муваффақият сири, чемпионлик учун курашдаги рақиблари ва Чемпионлар лигаси-2 доирасида кутилаётган ўйинлар ҳақида сўзлаб берди.

- "Насаф"нинг жорий мавсумдаги ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Менимча, ушбу мавсумда жамоамизнинг ўйини энг юқори баҳога лойиқ. Жамоадаги ҳар бир ўйинчи муваффақиятли натижаларга эришиш ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун ўзининг бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда.

- Фикрингизча, "Насаф"нинг жорий мавсум муваффақиятли ўйин кўрсатишида қандай сир бор?
- "Насаф"нинг муваффақиятли ўйин кўрсатишининг сири шундаки, ҳар бир футболчи ўз вазифасини профессионаллик билан, бор кучини сарфлаган ҳолда бажармоқда. Биз ягона мақсад - ғалаба қозониш йўлида максимум имкониятимизни ишга соламиз. Ўйлайманки, бу нафақат ушбу мавсум, балки ўтган йилларда ҳам муваффақиятимиз гарови бўлган.




- Мавсумнинг қолган қисмида ўз олдингизга ва жамоавий қандай мақсадлар қўйгансиз?
- Жамоамиз ўз олдига ҳамиша юксак мақсадларни қўяди: ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Умид қиламанки, ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси-2'да имкон қадар узоқроққа боришни режа қилганмиз. Ўз навбатида, жорий мавсум кўпчиликнинг узоқ вақт мобайнида хотирасида қолиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

- "Насаф"нинг Ўзбекистон кубогини эрта тарк этиши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Жамоа бу натижани қандай қабул қилди ва сизнинг фикрингизча, нима нотўғри кетди?
- Ўйлайманки, Ўзбекистон кубоги жорий мавсумда қўлга киритишмиз мумкин бўлган, аммо бой берилган яна бир соврин ҳисобланади. Лекин шуни англашимиз керакки, футболда ҳар ким ютиши ёки ютқазиши мумкин. Бу сафар омадимиз келмади, чунки футболда ҳеч ким хатолардан муҳофазаланмаган. Бу футболнинг энг муҳим қисмларидан биридир.

- Олдинда жамоани ОФК Чемпионлар лигаси-2'даги иштирок кутиб турибди. Ушбу турнирдан нима кутяпсиз, халқаро майдондаги ўйинларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- ОФК Чемпионлар лигаси-2 учрашувларига максимал тайёргарлик билан етиб борамиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, финалга қадар етиб боришга ва уддасидан чиқсак, кубокни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.




- Жорий мавсум давомида ўз формангиз ва ўйинингизни қандай баҳолайсиз? Қайси жиҳатларингизни яхшилашни хоҳлайсиз?

- Агар ўн балли шкала бўйича баҳоласак, жорий мавсумдаги формамни етти-саккиз баллга баҳолайман. Бу ҳали максимум эмас. Ҳали ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар бор, лекин бу сир бўла қолсин.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпионлик учун курашда "Насаф"нинг асосий рақиби қайси жамоа ҳисобланади?

- Асосий рақиб сифатида битта жамоани қайд этолмайман, лекин ОКМК ушбу мавсумда яхши ўйнаётганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"ни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови сиз ва жамоанинг олдинга интилиши учун қандай ёрдам беради? Мухлисларингизга қандай дил изҳорларини айтишни хоҳлайсиз?

- Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бағишлайди, айниқса, ўйин якунида бу сезилади. "Насаф" мухлисларига шуни айтишни истардимки, қаерда бўлишимиздан, қандай натижага эришишимиздан қатъи назар, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Биз ҳар доим уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз, бу бизга ҳар бир учрашувда қўшимча куч ва мотивация беради.


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Оқил Абдубарнаев таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика