Latest news

08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0

Индзаги: "Дастлабки 20 дақиқада "Аталанта" катта босим уюштирди, 2:0дан кейин биз назоратни қўлга олдик" News

Индзаги: "Дастлабки 20 дақиқада "Аталанта" катта босим уюштирди, 2:0дан кейин биз назоратни қўлга олдик"

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия 11-тури доирасида "Аталанта" мағлуб этилгани ҳақида гапирди.

"Ўйин қийин бўлишини билгандик, бироқ йигитлар ўйинни тўлиқлигича назорат қилишди. Дастлабки 20 дақиқа қийин ўтди, "Аталанта" катта босим уюштирди, бироқ 2:0дан кейин барчасини назорат қила бошладик. Афсус, яна гол ўтказиб юбордик. Шу кунга қадар ўз майдонида бирорта гол ўтказиб юбормаган жамоага қарши яхши учрашув ўтказдик.

Павар билан нима бўлганини кўрамиз. Менга айтишларича, унинг тизза қовоғи жойидан силжиб, яна жойига қайтган. Шифокорларимиз бу борада текширувлар олиб боришади, бироқ уни бир қанча вақтга йўқотдик, деб қўрқаман. Эндигина 11 ўйинни ортда қолдирдик, бироқ турнир жадвалида бундай поғонада бўлиб, ғалабага эришиш осон бўлмайди. Ўзимизга ишонамиз, бироқ ҳеч нима осонликча берилмайди", - деди Индзаги.

"Интер" навбатдаги учрашувини 8 ноябрь куни ЕЧЛ доирасида сафарда "Зальцбург"га қарши ўтказади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика