Latest news

08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим" News

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда самарқандлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ажойиб муҳит яратишди, мухлислар билан тўлган аренада ўйнаш футболчиларга икки ҳисса куч бағишлайди. Шу ўринда жамоамни ҳам олқишламоқчиман. Йигитлар борларини беришди, бу мавсумдаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Биз янада олдинга интилишимиз керак. Жароҳатланганлар бор, улар тикланиб олиши зарур",- дейди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" хатосиз ўйнади, ўйинни назорат қилди. Рақибни яхши ўрганган эдингизми ёки ўйиннинг бориши шундай кечдими?

- Ҳар бир рақибни ўрганамиз. Самарқандда ўтган йили ҳам ўйнагандик. Жамоа тўпни назорат қилишни яхши кўради. Ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади. Абрамов тажрибали мураббий, чиройли ўйин йўлга қўйган. Темурхўжа Абдухолиқов катта ҳажмдаги ишни бажарганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ўйлайманки, у бундан ҳам яхши ўйин кўрсата олади. Луис Качоррига келсак, у захирада қолди. Бу сафар шундай танлов қилдик. Буни жамоавий ғалаба деган бўлардим.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика