Latest news

21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  10 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  12 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади" News

Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин интенсив ўтди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Биз қийин ҳафтани бошимиздан ўтказдик. Биз футбол билан яшаяпмиз, шу сабабли бундай ньюансларни тўғри қабул қиламиз. Шундай бўлса-да, барча бирдамликни сақлаб қолди. Ўзимга ҳам ҳафта жуда қийин ўтди. Бунинг ортидан ўзимга ҳулосалар чиқардим. Бугун қийин ҳолатдан чиқиб кетдик ва қийин пайтда ҳам футбол ўйнай олишимизни кўрсатдик. Яхши ҳужум қилдик, кучли ҳимояландик. Айрим сабаблар туфайли ички муаммолар билан овора бўлиб қолдик. Бироқ биз кучлимиз, жамоа сифатида кучлимиз. "Насаф" - амалдаги чемпион. Мухлислари ҳам жамоани яхши кўради. Улар айни дамда Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. 

- Темурхўжа Абдухолиқовни алмаштирдингиз. Ундан кейинги ўзгаришлар жамоага қандай ёрдам бера олди?

- Захирадан тушадиган барча футболчиларга ғалаба қозониш кераклигини уқтирамиз. Сардор Абдунабиев қачонки захирадан ўйинга қўшилса, ритмни ўзгартиради ва интенсивликни оширади. Темурхўжа тажрибали футболчи, доимо жамоага катта энергия бериб туради. Шундай бўлса-да, уни алмаштиришга қарор қилдик. Бугун захирада ўтириб, ўйинга тушмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ҳали уларнинг ҳам вақти келади. Мавсум ҳали узоқ давом этади. Улар афсусланмаслиги керак.

- Бугун 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" тактик режалар эвазига дуранг ўйнадими ёки вазиятлардан фойдаланиш? "Бунёдкор"да бугун кўп ҳам вазият бўлмади.

- Қаршида "Насаф"га қарши ўйинда ҳеч кимда кўп вазият бўлмайди. Амалдаги чемпионга қарши ўйин қийин бўлишини билгандик. Биринчи бўлимда баланд бўйли ҳимоячилари бор "Насаф" жарима майдони ёнидаги стандартлардан ҳам вазиятларга эга бўлдик. Натижа адолатли бўлди, ҳа, балки рақиблар кўпроқ вазиятларга эга бўлишгандир. Бироқ бу футбол, у сўнгги дақиқагача давом этади. Ҳатто сўнгги сонияларда жамоалар мағлубиятга учрашмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда футбол ривожланаётганини кўриб турибман. Ўйинлар сўнгги дақиқаларгача давом этмоқда. Агарда яна бир қанча жиҳатларни тўғрилаб олса, бу чемпионат суперчемпионатга айланади.

- "Бунёдкор" ОКМК ва "Насаф"га қарши ўйнади. Жамоангиз футболчилари бу икки ўйиндан қайси бирида кўпроқ меҳнат қилди деб ўйлайсиз?

- Бу ўйинларда биз бир хил куч ишлатдик. ОКМКга қарши ўйиндан 4 кун ўтиб, биз "Қўқон-1912"ни қабул қилдик. Бу ўйинда эътиборни бироз йўқотганимиз учун мағлубиятга учрадик. Чунки ОКМКга қарши ўйиндан кейин йигитларда чарчоқ аломати бор эди. ОКМК ҳам жуда кучли рақиб. Лекин Қаршида, "Насаф"га қарши, рақибнинг бундай таркиби билан бўлса, унча-мунча жамоалар келиб, қўл кўтариб кетиши мумкин. Шу сабабли бу ердан очко билан қайтиш кўп нарсаларни англатади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика