Latest news

09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  4 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  7 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир" News

Илёс Зейтуллаев: "Ўйин ҳақида фикр билдиришнинг ўзи оғир"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бу ўйин ҳақида фикр билдириш ҳам оғир. Бугун очиқ футбол ўйнашга интилдик. Балки натижа келтириши ҳам мумкин эди. Гол урганимизда натижа бошқача бўларди. ОКМК жамоаси ўз имкониятидан фойдаланиб кетди. Жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

- "Бунёдкор" иккинчи даврани яхши бошлади. Жамоа ҳимояси ҳам яхшиланган. Бироқ, ҳужумда, вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз рақибларга жиддий қаршилик кўрсатаяпмиз. Бугун кучли рақибга тўқнаш келдик. Кучли жамоа, кучли мураббийлар штаби жам бўлган. Биринчи бўлимда 4-5 та голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди. Аниқлик етишмагани рост, биз бу борада ишлаяпмиз. Айрим вазиятлар бўлди, нега гол ура олмаганимизни қабул қилиш қийин. 

- Ўтган ўйинда ҳакамлар "Навбаҳор" фойдасига хато қарор чиқариб, "Бунёдкор"дан очко тортиб олишди. Бугун жамоангиз яққол голли вазиятлардан фойдалана олмади. "Металлург" билан очколар фарқининг кўп эмаслиги хавотирга сабаб бўлмайдими?

- Футболда руҳият, руҳий ҳолат жуда муҳим. Биз жадвалда қийин аҳволда эканимизни биламиз. Шундай вазиятда ҳакам ўйиннинг сўнги дақиқасида хато қарор чиқариб, ғалабанинг йўқотилишига сабаб бўлди. Биз учун ҳозир ҳар бир очконинг қадри олтинга тенг. Курашишда давом этамиз. Биз учун навбатдаги ҳар бир ўйин финал мақомида бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика