Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади" News

Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Авваламбор бизни яхши кутиб олишгани мезбонларга миннатдорчилик билдираман. Стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Натижада ўйин ҳам спектакл кўринишини олди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Клубимиздаги барчани - раҳбарият, ходимлар, мураббийлар, футболчилар ва мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бу ғалаба ҳаммамизники. Ушбу ғалабани Тошкентда қолиб бизни қўллаб турганларга, клуб қароргоҳи ва офисида фаолият юритаётганларга бағишлаймиз.


- Темурхўжа Абдухолиқов захирада қолдирилишининг сабаби нимада?

- Темурхўжа бугун асосий таркибда майдонга тушиши керак эди. Лекин баъзи сабабларга кўра захирада қолдирилди. Унда кичик муаммо борлиги учун шифокорлар билан маслаҳатлашиб захирада қолдирдик. Асосий таркибда ўйнаган Луис Качорри ўзини кўрсатиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди. Мен Темурхўжани жуда ҳурмат қиламан, у яхши ҳужумчи.

- Луис Качоррининг "Бунёдкор" билан шартномаси тугади. Клуб унга янги шартнома таклиф қиладими? 

- Мен мураббийман ва ўз таклифимни раҳбариятга беришим мумкин. Лекин шартнома масалаларини клуб ҳал қилади. Бизда раҳбарият бор, спорт директори ишлаяпти, Тошкентга қайтгач албатта маслаҳат қиламиз.

- Азизбек Омонов майдонга кам тушяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Азизбек машғулотларда яхши ишлаяпти, унга эътироз йўқ. У терма жамоада ўйнаган ва маҳорати юқори. Лекин футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Биз жамоа бўлиб унга ёрдам берамиз. Унинг инсонийлик фазилатлари ажойиб.

- "Бунёдкор" сафарда бошқа, уйда бошқача ўйин кўрсатмоқда.

- Биз уй ёки сафарни танламаймиз, ҳар доим яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, уйдаги айрим баҳсларда ўзимизни кўрсата олмадик. "Нефтчи", "Сурхон", "Бухоро" билан ўз майдонимизда яхши ҳаракат қилгандик. Лекин орада ноқулай вазиятга тушиб қолдик. Айтиб ўтганимдек, биз ўйинларни уй ёки сафарга ажратмаймиз.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика