Latest news

10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  1 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  2 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" News

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман ўйинни 2 қисмга ажратиш мумкин. Биринчи бўлимни ҳамма кўрди. Тезкор гол руҳан таъсир қилди деб ўйлайман. Бундай вазиятга тушганда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш керак. Иккинчи бўлимда жамоа ҳужумкор ва агрессив ўйин кўрсата олишини исботлади. Ҳамма нарса руҳий ҳолатга бориб тақалмоқда. Битта ўйинн ютиб олсак барчаси изига тушиб кетади",- дейди Зейтуллаев. 

- Жамоа таркибидаги ҳимоя ва бошқа чизиқларда рақобат йўқ. Рақобат футболда муҳим аҳамият касб этади. Таркибда рақобат йўқлиги қанчалик муаммо туғдирмоқда?

- Ҳозир ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Бу ерда эътиборни бошқа жойга қаратиш керак. Ғалабани бутун жамоа қўлга киритганидек, мағлубиятни ҳам бутун жамоа бош мураббий билан бирга қабул қилади. Демак мен ва штаб қаердадир хато қилдик. Йигитларнинг кўзида катта иштиёқ кўриниб турибди. Уларни собиқ футболчи, мураббий сифатида тушунаман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Бундай вазиятларда ҳар бир футболчи ва мураббий жавобгарликни зиммасига олиши керак.  

- Жамоада айнан қайси камчиликларни бартараф этиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Ўтган 2 ҳафтада жуда яхши шуғулландик. Бугун "Сурхон" устидан ютишимизга ишонгандим. "Сурхон" биринчи бўлимда жуда сифатли футбол кўрсатди. Барча позицияларни ёпди ва қарши ҳужумга ўтди. Мураббийлар штаби билан бирга ўйин тасвирини кўриб чиқамиз. Хатоларни таҳлил қиламиз. Жон сақлаш учун курашишда давом этамиз. 

Футболчилар айни пайтдаги вазиятни ҳис қилиб турибди. "Бунёдкор"да доим босим бўлади. Барча жавобгарликни бўйнимга оламан. Майдонга ҳеч ким ютқазиш учун чиқмайди. Футболчиларда характер бор ва ишонаманки биргаликда қийин ҳолатдан чиқиб кетамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика