Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  87 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик" News

Илёс Зейтуллаев: "Бундай дуранглар мағлубиятдек ҳиссиёт уйғотади. Ҳали ҳеч нимага эришмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Сўғдиёна" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Фақатгина бир нарса дея оламан. Бундай дурангларда худди мағлуб бўлгандек ҳиссиёт уйғотади. Бугун биз жанг олиб бордик. Ўйин сўнгига қадар бардош бера олмадик, афсуски. Йигитларнинг қилган меҳнати ва иштиёқига ачиндим. Рақибимиз кучли ва мусобақа жадвалининг етакчи ўринларида бормоқда. Биз иккинчи даврада бир жамоа сифатида яхши шаклланганимизни исботлай олдик", - дейди Илёс Зейтуллаев.


- Иккинчи даврада жамоангиз жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Бугунги учрашувда ҳам кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатилди. Бугунги учрашувга баҳо бериб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда рақиб жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтмоқчиман. "Сўғдиёна" ажойиб мураббийга эга. "Сўғдиёна" ҳимояга чуқурроқ ётиб, қанот ҳимоячиларини анча баландга чиқаради. Зотеев каби тажрибали ўйинчилар буни ажойиб тарзда уддалашмоқда. Шу сабабли, бизнинг ҳимоя чизиғимиз бугун 10-15 метр масофа ортга юришга мажбур бўлди. Шу сабабли, айрим бир зоналарда камчилик бўлиб қолади, лекин бу жиҳатдан унумли фойдаланишимиз керак. Таркибимиздаги футболчилар бўш зоналардан яхши фойдалана олишади. Биз сўнгги вақтларда ўзимизнинг кучли томонларимизни янада яхшилашга интилмоқдамиз. Замонавий футболдаги "мода"га тақлид қилишдан фойда йўқ. Мусобақа жадвали ва футболчиларимизнинг характеристикаси бизни бунга мажбур қилмоқда. Барча йигитлар яхши ўйнашмоқда ва мен улардан розиман.

- Бугун футболчиларингизнинг ўйинига 10 баллик тизимдан неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Мен мураббий бўлганим сабабли, бош мураббий сифатида баҳолай оламан. Мен уларга 7-7,5 балл берган бўлардим. Курашувчанлик ва иштиёқ мени хурсанд қилмоқда. Ўйин сифати ва тактикани ҳар доим яхшилаш керак, лекин шунга қарамай мен футболчиларимдан кўнглим тўлди.

- Луис Каччори иккинчи давра аввалида гол ура олмаётганди, бироқ сўнгги учта учрашувда ҳужумчи майдонни голсиз тарк этмаяпти. Унинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Бу жамоадаги соғлом муҳит кўрсаткичи деган бўлардим. Луис учта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва гол уряпти. Демак, биз захирадаги футболчиларга ишонч билдирсак бўлади. Мен ҳам футболчи бўлганман ва айта оламанки, захирадан ўйинга қўшилиш осон эмас. Руҳий жиҳатдан ҳам. Эътибор берсангиз, футболчилар голларни жуда эмоционал нишонлашмоқда. Бу бутун жамоадаги аҳиллик белгиси. Биз ҳали ҳеч нимага эришмадик. Олдинда қийин учрашувлар кўп. Ўзимизни хотиржам тутишимиз керак. Лигада қолиш учун максимал ҳаракат қиламиз ва ушбу вазифани бажармаганимизга қадар бўшашишга ҳаққимиз йўқ.

- "Бунёдкор" бугун ҳам ютқазмади ва "Локомотив" билан бўлган фарқ 5 очкога етди. Нима деб ўйлайсиз "қалдирғочлар"ни лигада қолиши учун очколардан ташқари яна қайси факторлар керак? Масалан, курашувчанлик руҳи ёки кучли интизом. Жамоангиздаги қайси жиҳатлар туфайли клуб лигада жон сақлаб қолиши керак?

- Ўйинлар кам қолганида, осон тўқнашувлар қолмайди. Кўпчилик, буларнинг тақвими осон дейди, лекин бундай эмас. Мен кеча "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўйинини томоша қилдим. Жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоада иштиёқ ва мотивация кучлироқ бўлади. Кимдир устимдан кулиши мумкин, аммо бизнинг тақвим жуда қийин. Чемпионатнинг сўнгги турларидаги учрашувлар энг қийини. Бундай қийин ҳолатлардан жамоавий жипслик ёрдамида чиқиб кетиш мумкин. Умид қиламанки, биз барчасини уддалай оламиз.



Rating: +1   

Comments

   
27 oct 21:06:54
Dilmurod Umarov
Kelasi o'yinlarda omad
   
27 oct 20:57:02
Жамшид Абдусамадов
Бунёдкор узини академиясини боллари билан хам шу уринда юкорида юрарди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика