Latest news

01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  0 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  19 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:56АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  4 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  1 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг" News

Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув, кучли рақибга қарши босимларга бой ўтган ўйин. Бугун йигитлар ўзларини нимага қодир эканликларини исботлаш учун ҳам ҳаракат қилишди. "Бунёдкор" сўнги ўринларда юрадиган жамоа эмас, биз бу вазифани босқичма-босқич уддалашимизга ишонамиз. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.


- Жамоангиз биринчи бўлимда ҳужумкор футбол кўрсатди. Иккинчи бўлимда эса иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнади. Бу қизил карточка туфайлими?


- Мен мураббий сифатида натижани ҳоҳлайман. Кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ўйнаш осон эмас, қизил карточкадан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мезбонларга имкон қадар бўш худуд қолдирмасликка интилдик.


- "Насаф" намойиш этган ўйин ҳақида фикрингиз?


- "Насаф" жуда кучли жамоа. Клубда энг яхшилардан бўлган мураббийлар штаби ишлайди. Ҳужумкор, курашувчан ва зўр жамоа.


- Битта ғалаба жамоада нималарни ўзгартириб юборади?


- Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг. Шу каби кучли клублар билан ўйинда очко қўлга киритилиши жамоа руҳиятини кўтаришга, йигитларда ўзларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилади.


- Италия футболидан қандай тактик услубларни жамоага олиб кирмоқчисиз?


- Суперлига кучли футболчилар ўйнайди. Чемпионат даражаси ҳам юқори даражада. Ғалаба қозониш учун метин ҳимоя керак. Италия футболи ҳимоя чизиғи билан ном қозонган. Жамоага ҳужумкор ўйин билан бир навбатда темир ҳимояни ҳам олиб кирмоқчимиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика