Latest news

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  0 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  3 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз" News

Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қувайтда ўтказилган Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритди.

Терма жамоамиз ярим финалда Японияга ютқазиб қўйди. Хўш, Қувайтдаги мусобақадан футзалчиларимиз қандай фикрда? Буни билиш истагида Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик.

"Мусобақадан олган таассуротларимиз аъло. Осиё Кубоги биз учун тажриба бўлди, дея оламан. Япония билан ўйинда бизга озгина омад етишмади. Биз бу ўйинда ғалаба қозонсак бўларди. Қолаверса, хатоларимиз эвазига бизни мағлуб этди. 

Финалга чиққан тақдиримизда биз Эронни ютган бўлардик. Тўғри, улар кучли. Лекин биз ҳам асло қолишмаймиз. 

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёда учинчи рақамли эмас. Биз унданда юқори даражадамиз. Бунга тажрибамиз ва кучимиз етади. Баъзида омад етишмаслиги натижага панд бериши мумкин. Аслида биз Эрон ва Япониядан асло қолишмаймиз. 

Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилган экан. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бу борада ҳеч қандай муаммони кузатганимиз йўқ. 

Четдан бизнинг футзалчиларимизга таклифлар бўлади. Баъзида молиявий томонлама тўғри келмайди. Барибир агентлар йўқлиги учун ҳам келишувлар узилиб қолади. Аслида вариантлар бўлади. 

“Жиззах-Кентекс” билан бу йил яна чемпион бўлишни ният қилганмиз. Чемпионатда кучли жамоалар сони ошган. Лекин биз мақсадга эришиш учун охиригача курашамиз", – дея сўзини якунлади Ҳамроев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика