Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш” News

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш”

Ҳамюртимиз Икром Алибоев бугунги кунда Жанубий Кореянинг K2 Лигаси иштирокчиси “Тэджон Хана Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мавсум якунларига кўра, унинг жамоаси чемпионатни 3-ўринда якунлади. Хўш, Алибоевнинг келгусида қандай режалари бор? Шу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

- Янги жамоамдаги фаолиятим бир маромда кечмоқда, - дея гап бошлади Алибоев. Биз чемпионатни 3-ўринда тугатдик. Эндиликда K1 Лигасига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этамиз. Мақсадимиз, ушбу плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқчимиз. Жамоамизнинг асосий мақсади келгуси йилда Жанубий Кореянинг Суперлигасида иштирок этиш ҳисобланади.

- Икром, сиз бундан аввал “Сеул” билан кучлилар орасида тўп тепдингиз. Хўш, Кореянинг икки лигаси ўртасида тафовут борми?

- Унчалик катта тафовут йўқ. K1 ва K2 лига жамоаларининг кучлари деярли тенг. Дейлик, “Чонбук Моторс” билан “Улсан” клублари бошқаларга нисбатан бироз кучлироқ. Қолганларнинг савияси деярли бир хил.

- Жароҳатингиздан кейинги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашга катта эътибор қаратгандим. Барчаси жойига тушиб бормоқда.

- “Тэджон” билан шартномангиз қачон тугайди?

- Шартномам муддати шу йилнинг декабрида поёнига етади.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирдан бирор нима дея олмайман. Шу ўринда “Тэджон” клуби мен билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда. Боз устига, олдимда бошқа жамоалардан ҳам яхши таклифлар тушган. Ҳозирча якуний қарорга келганим йўқ. Барчасини вақт кўрсатади.

- Балки Ўзбекистонга қайтишингиз мумкинми?

- Бунга ҳам аввалдан бирор нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика