Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  2 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти" News

Игорь Шквирин: "Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бўйича изоҳим битта — гол уриш зарур.

Бизда кўп стандарт вазиятлар юзага келди ва у орқали гол урдик. Стандартлардан унумли фойдаланиш яхши узатма амалга оширилишига боғлиқ. Биз машғулотларда буни устида кўп ишладик. Ҳужумда нафақат бир-биримизни тушунмадик, балки имкониятлардан ҳам фойдалана олмадик. Фозил Мусаев 2 та имкониятдан 1 тасини голга айлантирди. Мана муаммо қаерда.

Таваккалга қўл уриб, ўзгаришлар қилиш? Сизга қарама-қарши савол: Отабек Зокиров ва Асилбек Қаюмовни кимни ўрнига тушириш керак? Балки ҳимоячини олиб ташласак бўларди. Шунчаки биз биринчи таймни бой бердик. Дастлабки 20 дақиқада ҳаракатландик, холос. Иккинчи таймда ҳам яхши кўринмадик. "Сурхон" жуда кучли жамоа эмасди. Ҳаводаги курашларнинг деярли барчасида ютқаздик.

Таваккалга борасизми-бормайсизми, яққол вазиятлардан фойдаланиб қолиб, гол уриш керак. Бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Афсуски, бизда борган сари кам имконият қоляпти. "Насаф"га қарши баҳсни инобатга олмаганда, ўйинларда ҳар қандай рақибдан кўп имкониятга эга бўляпмиз", – деди Игорь Шквирин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика