Latest news

10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  2 09:15Ямал тарихга кирди  8 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  12 08:09Месси Дембелени табриклади  8 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  5 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:50BALLON D'OR-2025  125 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  12 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди" News

Игорь Сергеев: "Қозоғистон сафида 5 нафар жамоадошим бор. Аммо майдонда дўстлик бўлмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон ва Россия билан кечадиган учрашувлар олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қозоғистон терма жамоаси билан ўйнаётганимиздан хурсандман. Чунки улар билан тўқнаш келмаганимизга анча бўлиб кетди. Шахсан мен эслолмайман. Қизиқарли ўйин. Боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳам, Қозоғистонда ҳам мавсум якунланган. Россияда эса чемпионат бошқача. Айнан шундай рақиблар билан ўйнаш қизиқарли кечади",- дейди Игорь Сергеев. 

- Бу терма жамоага қарши тўп тепиш қолганлардан фарқли равишда сиз учун бошқача бўлса керак...

- Албатта. Рақиб сафидаги 5 киши жамоадошларим. Ҳа, жамоада ким-кимни ютиши борасида ўзига ҳос ҳазиллар бўлди. Майдонда дўстлик бўлмайди. Уйда ўйнаймиз. Мухлислар кўз ўнгида ғалаба истагида ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, кўп ишқибозлар ташриф буюради. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз ҳақида. "Тобол" еврокубокларга йўлланма олди...

- Кейинги мавсумда "Тобол" еврокубокларда қатнашади. Биз учун қийин мавсум ўтди. Кўп очколар йўқотдик. Мураббий ўзгарди. Қайсидир жойда захирада ўтирдим. Қайсидир паллада майдонга тушдим. Вазифани минимум бажардик. 

- "Тобол" билан шартномангиз бор тўғрими? Кейинги режалар қандай?

- Яна бир йил шартномам бор. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз доим энг яхши вариантни танлаймиз. Кейинги йил режалари борасида бирор нарса дея олмайман. 

- Олдиндаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз? Мусобақанинг қишда Қатарда ўтаётганига қандай қарайсиз?

Жаҳон чемпионатида аниқ бир терма жамоага мухлислик қилмайман. Чиройли футбол тарафдориман. Дейлик Португалия, Англия каби топ жамоаларни кузатишим мумкин. У ерда бўлишни истагандик. Аммо, ҳаёт давом этади. Қишда Қатарда бўлиши ажабланарли жойи йўқ. Ёзда у ер жуда иссиқ бўлади. Янги замноавий майдонда иқлимни назорат қилиш мумкин. Бу кўп терма жамоаларга қулай 

- Жамоангиз сафига қачон бориб қўшиласиз?

-  Ҳали қачон йиғилишимиз номаълум. Терма жамоа ўйинларидан кейин оилам билан таътилни ўтказаман. Клубда бу борада маълумот берилади. Балки янги йилдан олдин ёки январда йиғилармиз. Аниқ гап айта олмайман.

 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика