Latest news

12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  2 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  1 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  1 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  4 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1

Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз" News

Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун томошабоп ва голларга бой ўйин бўлди. Бу ўйинга яхши тайёрагрлик кўргандик. Мураббий кўрсатмаларини тўлақонли бажардик. Қолаверса, ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонмасак бўлмасди. 

Бугун кўпгина жамоадошларимнинг қайдномадан ўрин олмаганига ҳеч қандай сабаб йўқ. Уларнинг баъзилари шамоллаб қолишди, баъзиларида жароҳат мавжуд. Жамоада ҳаммаси яхши. 

Майдонга ҳар ўйинда яхши ният билан тушаман. Фақат гол уриш эмас, балки жамоадошларимга голли узатмалар амалга ошириш истагида бўламан. Умуман олганда, жамоамга фойдам тегиши мен учун энг катта натижа ҳисобланади. Голимни ота-онам, оила аъзоларимга бағишлайман.

Ҳа, бизнинг натижаларимизда стабиллик етишмаяпти. Тўғрисини айтсам, сабабини билмадим. Хорижлик мураббий билан таржимон орқали мулоқот қилардик. Эҳтимол, биз футболчилар унинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз", деди 24 ёшли футболчи.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика