Latest news

16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  1 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  6 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  2 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  14 11:35Луис Энрикенинг шахсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  2 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  1 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  3 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  1

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман" News

Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"

Доминикан Республикаси олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ибаи Гомес Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан мамлакат футбол федерацияси томонидан ташкил этилган видеоконференцияда иштирок этди.

Ибаи Гомес ўз жамоасининг Олимпиада турнирининг чорак финалига йўл олишига "тўлиқ" ишонишини айтди.

"Жамоа бундан 15 кун аввал Францияга ўйинга қараганда (0:7 ҳисобидаги мағлубият) ўз динамикаси ва менталитетини ўзгартирди. Бизда имконият бор ва ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Испания Мисрни мағлуб этишига ҳам умид қиламиз. 

Испанияга қарши пухта тайёргарлик кўрган эдик, аммо қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Биз яхши ҳаракат қилдик, рақибга голли вазиятлар яратишга деярли имкон бермадик. Шогирдларим айтилган вазифаларни бажаришди. Испанияга қарши ўйинда кўп куч сарфладик, йигитларда бироз чарчоқ бўлишига қарамай, улар бўлажак тўқнашувга тайёр. Бироқ Бордо шаҳридан Парижга йўл олишимиз якшанба куни машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди.

Бизда тарих яратиш имконияти мавжуд. Руҳан ва жисмонан тикланишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ва фақат ғалаба қозонишимиз керак, шу боис ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам таваккалга қўл урамиз. Майдонда аниқликка урғу бериб, фаол прессинг уюштиришга ҳаракат қиламиз.

Испания Мисрни мағлуб эта олади деб ўйлайман, бироқ, аввало, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак. Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратамиз. Қарама-қарши жуфтлик беллашувига эътибор бермасликка ҳаракат қиламан.

Биз бўлажак ўйин учун ўзгаришлар қилдик, бунга эртага гувоҳи бўласиз. Эртага таваккал қиламиз. Ўйлайманки, футболчилар нимага қодирлигини майдонда кўрсатади. Ишонаманки, ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишни уддалаймиз", деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Доминикан Республикаси учрашуви 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Аввалроқ терма жамоа сардори Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика