Latest news

16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  4 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади" News

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон футзал терма жамоасини халқаро ареналарда мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиши одатий ҳолга айланди.

Лекин ҳар бир мусобақанинг ўзига яраша қадри, завқи бор. Хусусан, бу сафарги қитъа турнирида вакилларимиз ирода кўрсата олишини, Эрон каби кучли рақибдан қўрқмасдан ўйнашини исботлашди. Терма жамоа аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрларимизга қўшилган ҳолда ўз таассуротлари билан бўлишди. 

"Осиё кубоги биз учун яхши ўтди. Муносиб иштирок этдик. Жамоадошларим билан бирлашиб айта оламанки, биз мағлубиятсиз шу даражага етиб келдик. Тўғри, Эронга пенальтилар сериясида ютқаздик. Лекин 40 дақиқа давомида боримизни бердик. Эрон билан яна реваншимиз бўлади. CAFA турнирида форсларга қарши ўйнаймиз. 

Мураббийимиз Венансио Лопеснинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, ўйинимиз ўзгарган. Насиб қилса, бундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Жароҳатларга келсак, албатта оз бўлсада ўз таъсирини ўтказди. Мен қўлимдан келганча жамоадошларимга ёрдам беришга интилдим",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика