Latest news

16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  2 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  0 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  6 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  6 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  8 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  5 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  7 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  43

Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор? News

Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо ва номзод бир қатор легионерларимиз навбатдаги учрашувларини ўтказади.

Рустам Ашурматов ҳаракат қиладиган «Рубин» жамоаси бугун «Локомотив»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 16:00 да старт олади.  Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қиладиган ЦСКА жамоаси ҳам бугун навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Москва жамоаси бугун «Ахмат»ни меҳмон қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

Жасурбек Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қиладиган «Ордабаси» жамоаси бугун «Қизилжар»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 16:30 да старт олади.

Туркиянинг «Кайсериспор» жамоаси бугун навбатдаги тур учрашувини «Трабзонспор»га қарши ўтказади. Мезбонлар сафида терма жамоамиз етакчиларидан бири Отабек Шукуров ҳаракат қилади. Учрашув соат 21:00 да бошланади.

Шунингдек, бугун Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қиладиган «Ланс» жамоаси «Клермон»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 23:55 да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика