Latest news

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  9 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   2 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  16 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

"Ҳудди мактаб боласидек эдим". Фабрегас Конте ҳақидаги фикрларини билдирди News

"Ҳудди мактаб боласидек эдим". Фабрегас Конте ҳақидаги фикрларини билдирди

"Монако" ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас Антонио Конте ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

"У инсонни кўрганимда, нима истаётганини тушунганман. Мен шунчаки мактаб боласидек эдим. Тўғриси, у ҳар бир босқични тушунтирарди. Дарвозабоннинг чиқишидан тортиб, бош билан бериладиган зарбагача. Ҳар бир босқични тушунтирарди. 

Балки менинг принципларим уникидан фарқланар, аввалига менга қийинроқ бўлди. Кўп югуриш ва ҳаракатлар, узоқ машғулотлар, кунига икки маҳалдан шуғулланиш ва яна залдаги меҳнат. 

Конте вақтида хеч қандай эркинлик бўлмаганди. Қаерга пас беришим кераклигини унинг ўзи айтарди. 

Мен 29 ёшда эдим ва 13 йилдан бери фаолият олиб борардим. Кўплаб турнирлар финалида ўйнаганман, совринлар ютганман. Бир киши эса келиб менга қаерга пас беришим лозимлигини айтиб турибди. 

Бу идеал механизмга ўхшарди. Умуман эркинлик йўқ, лекин барча нима қилиши кераклигини аниқ тушунарди. Бу менга жуда ёрдам берган", - деди Фабрегас. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика