Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди News

Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди

"Матч ТВ" хабарига кўра, Москванинг "Торпедо" жамоаси Россия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсум қатнашчилари рўйхатидан чиқариб юборилди.

"Торпедо" 2024/25 йилги мавсум Биринчи лидага иккинчи ўринни эгаллаган ва тўғридан-тўғри РПЛга йўл олганди.

Аввалроқ полиция "КАМАЗ"га қарши Биринчи лиганинг 34-тур учрашувида "Торпедо" фойдасига қасддан хатога йўл қўйганликда гумонланаётган футбол ҳаками Богдан Головкони қўлга олгани маълум бўлган эди. 

Ўшанда учрашув 1:1 ҳисобида якунланган ва бу "Торпедо"га тўғридан-тўғри РПЛга чиқиши учун етарли бўлган.

"Торпедо" эгаларидан бири Леонид Соболев ва "оқ-қоралар" директори Валерий Скородумовни расмий спорт мусобақаси натижасига ноқонуний таъсир кўрсатишга уринганликда айбланиб, 2 ойга қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вингери Ҳожимат Эркинов 2022/23 йилги мавсум "Торпедо" шарафини ҳимоя қилган эди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика