Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ҳар ерни қилма орзу... News

Ҳар ерни қилма орзу...

Tags :  ОФКУЕФА
Халқимизда ажойиб нақл бор: Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-тарозу.

Бугун эрталаб сайтимизда хабар чиқди: "Қозоғистон 15та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти". Кеча тунда ён қўшниларимиз Франция билан ўйинда 0:8 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мбаппе покер қайд этган баҳсда французлар умуман қаршиликка дуч келмади. Уларнинг ҳар бир ҳужуми гол билан якунланди. 

Шу ўйин билан Қозоғистоннинг ЖЧ-2022 саралашдаги юриши тугади. Жамоа гуруҳ баҳсларини атиги 3 очко билан охирги ўринда тугатди. 8 ўйин, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Ғалаба йўқ. Тўплар нисбати 5-20. 

Қозоғистон терма жамоасининг УЕФАга ўтганига анча бўлди. Лекин Европага кетганидан бери ҳеч "кўкармай" қўйди. Чунки у ерда кучлилар кўп-да. Қозоғистон Осиёда эканлигида Олимпиадага ҳам, Жаҳон чемпионатига ҳам чиқиши мумкин эди. Аммо УЕФА - бу ўзга дунё. Айтишингиз мумкин, улар ЖЧга чиқмагани билан доим кучлилар билан ўйнаяпти. Ҳа, ўйнаяпти, лекин ҳадеб ютқазаверса бу нима беради? 

Энди тасаввур қиляпсизми, агар Ўзбекистон УЕФАга ўтса нима бўлишини. Балки баҳслашингиз мумкин, лекин мен Қозоғистон терма жамоасини Ўзбекистондан кучли деб биламан. Айниқса ҳозирги терма жамоамиздан улар яққол устун, гарчи Франциядан 8та гол "еган" бўлса ҳам. Қозоғистон ОФКда эканлигида уларнинг ҳар бир ёшдаги терма жамоаси бизни мағлуб этган.

Ёки бўлмаса сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келаётган Қатарни олайлик. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби ўтган йил Копа Америкада қатнашганди, бу йил Gold Cup мусобақасида иштирок этди. Энди бўлса Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ташкил қиляпти. Қатар  Европада 6та ўйин ўтказиб, шундан 5тасида мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 2-19. Кўряпсизми, Қатар 6 ўйинда атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 бор тўп олиб чиққан. Кеча Сербия иккинчи бор қатарликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Албатта, бу ўртоқлик ўйинлари Қатарга фойда бериши мумкин, лекин ҳар ўйинда 3-4талаб гол ўтказаверса, бош мураббий футболчиларни руҳлантириш учун сўз топа олармикин. Ҳамма гап шунда.

Охирги пайтларда бизда ҳам УЕФАга ўтишимиз керак, ОФКда "нон" йўқ каби гаплар яна янграб қолди. Лекин ўйлаб кўрайлик, футбол ривожини хоҳласак, албатта УЕФАга боришимиз шарт эмас. Яхши тизим ва дастурга эга бўлиб, ОФКда ҳам ривожланса бўлади. Мана,  Япония, Жанубий Корея, Эрон ёки Саудия Арабистони бунинг уддасидан чиқяпти-ку.

Қолаверса УЕФА бизни асло қучоқ очиб кутиб олмайди, бунга реал қарайлик. Мен эса терма жамоамизни Европага бориб, Гибралтар даражасига тушиб қолишини хоҳламайман. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика