Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Ҳамиджон Актамов: "75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик" News

Ҳамиджон Актамов: "75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин қизиқарли ўтди. Кўрдинглар, ҳимояга ётиб олмадик, ҳужумлар уюштирдик. Иккита оддий хатолардан кейин голлар ўтказдик. 75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик, "Пахтакор" барибир хато қилишга мажбур қилди. Бугун биз ҳам мағлуб бўлишни хоҳламагандик", - дейди Актамов. 

- Нестеров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ўйнади. Уни кейинги мавсумда ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Ҳали олдинда Суперлиганинг бир қанча турлари, кейин Кубок баҳслари бор. Тўғри Нестеров жамоамизга ёрдам бермоқда, унинг олдида 10 нафар футболчи ҳам бор. Ҳозирча кейинги мавсум ҳақида ўйлаганимиз йўқ.

- Иброҳим Томива "Қизилқум"га келганида голлар урганди, сўнгги баҳсларда эса ўйинида пасайиш бўлди. Биринчи даврада Маккартни Невасеб ҳам шундай бўлганди...

- Тўғри бугун Иброҳимда қулай имкониятлар бўлди. Оёғидан олган жароҳати ҳали тўла тузалмаган. Ҳужумдаги муаммолар туфайли уни майдонга туширяпмиз.

- Захирада Воҳид Шодиев ҳам бор...

- Шодиевда ҳам соғлиғида муаммолар бор. Шу боис майдонга тушмаяпти.

- Тачмурад Агамуродов жамоадан кетганми?

- Йўқ. Агамуродов маслаҳатчи мураббий сифатида ишламоқда. Бирга ишлаймиз. Тўғри захира ўриндиғида эмас, тепада ўтирди.

- Касминин нима учун бугун ўйнамади?

- Унинг ҳам соғлиғида муаммо бор. Агар у майдонга тушганида бизга ёрдам берган бўларди. Бугун соғ юрган одам эртага вирусни юқтириб олаяпти. Бу вирус Ўзбекистондан, бутун дунёдан йўқ бўлишини худодан сўрайман. Фақат футбол эмас, барча соҳаларга таъсир қилмоқда.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика