Latest news

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  0 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ" News

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ"

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? "Навбаҳор" жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзи учун керакли бўлган уч очкога эга чиқди. Кутилмаганда икки нафар асосий таркиб футболчимиз жароҳат олди. Натижада ёшларни майдонга туширдик. Уларга ҳам имконият бериш керак. Бугун ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдик. Аммо, ўйинимиз ўхшамади, омадимиз келмади. Икки нафар футболчининг жароҳати жуда катта таъсир қилди. Захирани амалга оширгунимизга қадар ўйинимиз яхши чиқаётган эди. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Боз устига Шерали Жўраев ҳам таркибда йўқ эди. Балки шулар ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз ва охиригача курашамиз. 

Салим Мустафоев ва Ойбек Қиличевнинг жароҳати оғир эмас. Тез кунларда тузалади деган умиддамиз. Бугунги ўйинда ёрдам бера олишмади. 

Достон Ибрагимов билан ҳали алоқага чиққанимиз ва топганимиз йўқ. Чақиряпмиз, ҳали келганича йўқ. Шерали Жўраев "Андижон" билан ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган, хотирасини йўқотган, эслолгани йўқ",- дейди Ҳамид Актамов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика