Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ" News

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳақиқатдан ҳам бугун қизиқ ўйин бўлди. Икки жамоага ҳам ғалаба керак эди, олти очколик баҳс гувоҳига айландик. Жамоамиз тўпни назорат қилди ва кўпроқ ҳужумлар уюштирди. "Андижон" ҳимояда тартибли ўйнади. Охиригача гол ўтказмасликка ҳаракат қилди. Охирги учрашувларда ҳужумга якуний нуқтани қўйишга қийналмоқдамиз. Қолган барча нуқталарда яхши ҳаракат қиляпмиз. "Андижон" ҳам қийин вазиятда, уларга очко сув ва ҳаводек зарур. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади",- дейди Ҳамид Актамов.

- Биринчи даврада жамоа оғир аҳволда эди. Иккинчи даврада эса бир мунча яхшиланди. Жамоага ҳозирда турнир жадвалида ҳавфли ҳудуддан узоқда эканлиги ҳотиржамлик бердими?

- Ҳеч қандай ҳотиржамликка берилганимиз йўқ. Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Бу ўйинларда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Камчилигимиз гол уролмаяпмиз.

- "Қизилқум" бугунги учрашувда бир очко қўлга киртидими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча икки очко йўқотдик. 

- Охирги тўртта тур марказлашган ҳолатда нейтрал майдонда ўтишига қарши эмасмисиз?

- Раҳбарият нимани лозим топса биз қўллаб-қувватлаймиз. Қаерда бўлса ҳам Ўзбекистонда ўйнаймиз. Кўпчилик нимани таклиф қилган бўлса шунинг тарафдориман. 

- Биринчи бўлимдан сўнг жамоа сардори Шерали Жўраевни алмаштирдингиз...

- Шерали Жўраевнинг чиқиб кетгани таъсир қилди. Бошидан жароҳат олди, ҳозир касалхонада. 

- Ҳамиджон Актамов охирги маротаба қачон ўринбосарлар жамоасининг ўйинига борган?

- Ҳар доим бораман. Фақат кеча бора олмадим. Жамоанинг машғулоти билан ўринбосарлар жамоасининг ўйини бир хил вақтга қўйилган.  

- Сизни кўпчилик менежер сифатида Самвел Бабаянга қиёслашади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ. Мен ўзимнинг ишимни проффессионал даражада қиляпман. Ўзим тўғри йўлдаман, бировга тақлид қилиб ишламайман. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика