Ҳаким Фузайлов: "Дўстлик"нинг ўйинида мураббий имзоси кўрина бошлаган"
12 jun 23:16
News
Ҳаким Фузайлов: "Дўстлик"нинг ўйинида мураббий имзоси кўрина бошлаган"
– Ўйин ҳақида
– Йигитларга шундай иссиқда ўйнашганига раҳмат айтаман. Ўйин темпинини ҳам ушлаб беришди. Устунлик бизда бўлди. Бугун энг муҳими ғалаба қозондик. Турнир жуда қизиқ кечмоқда. Муҳими ҳали Про лига узоқ давом этади. Муҳим ўйинлар олдинда.
– Бугунги рақиб ҳақида нима дея оласиз?
– Улар жуда кучли эди. Ўтган турда Про лига пешқадамига қарши қандай ҳаракат қилишганини кўрдик. "Бухоро"га қарши зўр ўйин кўрсатишди. "Дўстлик" мураббийини яхши биламан, жамоада унинг имзоси кўрина бошлаган. Жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Тўпни кўпроқ назорат қилишни режалаштиргандик. Умуман олганда йигитлар яхши ҳаракат қилишди.
– Учрашувнинг соат 17:00 да бошланиши нормал ҳолатми?
– Бу нормал эмас. Бизнинг чипталар маълум бир вақтга олингани сабаб ўйинни вақтлироқ бошлашга тўғри келди. Тошкентда Хоразмчалик иссиқ эмаслиги фойдамизга ишлади. Хоразмда бу вақтда ўйинни бошлаш иложсиз эди. Инсон организми бир хил, иссиқда ҳаракат қилиш қийин.
Comments