Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  126 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Ҳаким Фузайлов: "Бухоро" қарийб 3 йилдан буён ўз майдонида ўйнамаётган экан..." News

Ҳаким Фузайлов: "Бухоро" қарийб 3 йилдан буён ўз майдонида ўйнамаётган экан..."

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Металлург" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳақиқий Ўзбекистон кубоги баҳси гувоҳига айландик. Курашларга бой ўйин бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа биринчи турда ўзи кутган натижага эриша олмаганди. Умуман олганда, ўйиндаги устунлик биз тарафда эди. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон беришга ҳаракат қилдик. Энди "Бунёдкор" ва "Сурхон" ўртасидаги учрашув натижасини кутамиз. 

- "Бухоро" "Сурхон"га қарши ўйинда пенальтидан гол ўтказганди, бугун ҳам шундан панд еди. Айнан икки ўйиндан буён пенальтидан тўп ўтказиб юбориш борасида қандай фикрдасиз?

- Фикримча, "Сурхон" билан учрашувда пенальти йўқ эди. Эътиборсизликка йўл қўйганимиз боис шунақаси ҳам бўлиб туради. Бугун ҳам қоидани буздик ва 11 метрлик белгиланди. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Сўнгги турда "Бунёдкор" билан ўйнайсизлар. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Кўрамиз, ҳозир 1 очкога эгамиз. Эртанги ўйиндан сўнг ҳаммасини билиб оламиз. 

- Собит Синдаровни алмаштирганингиздан кейин у тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олмоқчи бўлди, бироқ уни қайтардингиз. Синдаровнинг ўйини ва алмаштирилиши хусусида гапирсангиз...

- Собит Синдаров жуда яхши ўйнади. Ўйин бўйича унга эътироз йўқ. Кўп футболчиларга имконият тақдим қилиш ва Синдаровга дам бериш учун шундай йўл тутдим.

- "Бухоро" 1 очко ишладими ёки 2 очко йўқотдими?

- 1 очко йўқотдик деб ўйлайман. Албатта, ҳали ўйинни батафсил кўриб чиқиш керак, аммо ҳозирча 2 очко йўқотдик деган фикрдаман.

- Катта танаффусдан сўнг "Бухоро" ўз майдонига қайтиши ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мен кеча стадионда бўлдим. Менга майдон тайёр эканлигини айтишмоқда. Аммо стадион майсасига жавобгар мутахассислар озгина кутиш кераклигини сўрашди. 29 апрель куни "Хоразм" билан ўйнашимиз мумкинлиги борасида ваъда беришди. Қарийб 3 йилдан буён ўз майдонимизда ўйнамаётган эканмиз, бу мухлислар учун ҳам катта байрамга айланиб кетса керак. Албатта, бу ёқимли хабар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика