Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  91 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Ҳакамлар Суперлига 21-турида хатоликка йўл қўйишмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси News

Ҳакамлар Суперлига 21-турида хатоликка йўл қўйишмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси

Жорий йилнинг 21 октябрь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумининг 21-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 8 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Насаф" - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Насаф" - "Сурхон" учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп мезбонларнинг 5-рақамли футболчисига тегиб, ўйинга қайтди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўл табиий тарзда турибди. Футболчининг қўли тўп томон ҳаракатланмаган. Шу боис, 11 метрлик жарима зарбаси учун етарли асос мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.



2-вазият. "Насаф" - "Сурхон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Насаф" - "Сурхон" учрашувининг 68-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси қаршиликларнинг 34-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин фол қайд этди. Аммо айни паллада мезбонлар вакили меҳмон жамоа аъзосига агрессив ҳаракат амалга оширди ва унинг бўйин қисмидан бўғиб олди. Ҳакам тажовузкор хатти-ҳаракат учун 34-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳакам меҳмонлар фойдасига фол қайд этиб, тўғри қилган. Четлатилган ўйинчига нисбатан ўйин қоидаси бузилган, аммо қаршиликлар аъзоси дастлаб 14-рақамли рақибининг бўйнидан бўғиб, агрессив ҳаракат қилди. Сал ўтиб эса 3-рақамли футболчининг юз қисмини қўли билан итариб, тажовузкор ҳаракат амалга оширди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қизил карточка бўйича қарорини тўғри, деб топди.

Қўшимчасига, вазиятни кескинлаштиргани учун термизликларнинг 3-рақамли аъзоси сариқ карточка билан жазоланиши керак эди.



3-вазият: "Локомотив" - "Бунёдкор" ўйини: баҳсли пенальти.

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувининг 10-дақиқасида мезбонларнинг 7-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Айни шу пайтда рақиб ҳимоячиси унга қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Найим Қосимов бу вазиятда қоидабузарлик борлигини қайд этди ва нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун ўйнамаган. У оёғи билан рақибининг мувозанат йўқотишига сабаб бўлган. 11 метрлик жарима зарбаси учун етарли асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.



4-вазият: "Металлург" - "Андижон" ўйини: баҳсли вазият.

"Металлург" - "Андижон" учрашувининг 49-дақиқасида андижонликларнинг 15-рақамли вакили мезбонларнинг 25-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибга атайлаб қўполлик ишлатмаган, у ортдан келаётган ўйинчини кўрмаган. Бу ҳолатда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.



5-вазият: "Металлург" - "Андижон" ўйини: баҳсли пенальти.

"Металлург" - "Андижон" учрашувининг 89-дақиқасида меҳмонларнинг 77-рақамли аъзоси рақиб жарима майдонида тўп учун кураш олиб борди, сўнг ҳимоячилар томонидан зарарсизлантирилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев бу вазиятда пенальти йўқлигини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашмасдан тўғри қилган, ҳимоячи рақибга нисбатан қўполлик ишлатмаган. У рақибига қаршилик кўрсатган, аммо бу мувозанат йўқотиш учун етарли эмас. Пенальти белгилаш учун асос йўқ. Комиссия ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.



6-вазият: "Нефтчи" - "Навбаҳор" беллашуви: баҳсли вазият.

"Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувининг 42-дақиқасида фарғоналикларнинг 11-рақамли вакили меҳмонларнинг 23-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи тўп учун ҳаракат қилган, аммо улгурмагани боис рақибининг оёғини босиб олган. Бу ҳолатда қизил карточка бериш учун асос йўқ. Комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.



7-вазият: "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйини: баҳсли пенальти.

"Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашувининг 72-дақиқасида мезбонларнинг 70-рақамли аъзоси меҳмонларнинг 77-рақамли футболчисига қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Тимур Тўхтасинов дастлаб пенальти йўқлигини қайд этди. Лекин ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери футболчига сариқ карточка кўрсатди ва нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга аралашиб, тўғри қилган. Ҳимоячи тўпга улгурмаган ва рақибнинг бош қисмига оёғи билан зарба берган. Пенальти белгилаш учун асос етарли. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.



8-вазият. "Олимпик" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Олимпик" - "Қизилқум" учрашувининг 72-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп мезбонларнинг 5-рақамли футболчисига тегиб, ўйинга қайтди. Бош ҳакам Сардор Раҳмонов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчининг қўли тўп томон ҳаракатланмаган ва нотабиийлик белгилари мавжуд эмас. Шу боис, 11 метрлик жарима зарбаси учун етарли асос йўқ. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


Rating: -1   

Comments

+2   
23 oct 18:24:56
Шах
Насаф" - "Сурхон" учрашувининг 68-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси қаршиликларнинг 34-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин фол қайд этди. Аммо айни паллада мезбонлар вакили меҳмон жамоа аъзосига агрессив ҳаракат амалга оширди ва унинг бўйин қисмидан бўғиб олди. Ҳакам тажовузкор хатти-ҳаракат учун 34-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатди.......хакам бу сурхон футболчисига хеч кандай фол кайд этмаган эди уйини давом этир деди курлар, вот имено шу нарсаям Насрулаевни жахли чикишига сабаб булди, Насурилаевга кизил курсатилгандан кейин вар аралашиб ракибга хам хакам сарик курсатишга мажбур булди, уша эпизодни кайта куриб чиксанглар татар хакамларинг уйини тухтатиш урнига уйини давом этирди, кимни ахмок килишга уринишябди бу куматадагилар? Татар хакамларинг уша куни очикчасига чичиб куйди санлар уни айбини хаспушлашга уринибсанлар
+1   
23 oct 20:07:52
SHAKHRISABZ
MAN STADIONDA EDIM. JANJALGA AYNAN NASRULLAEVNI SURXONNING 2 TA FUTBOLCHISI OCHIQCHASIGA YIQITIB TASHLAGANIDAN SUNG, UYINNI HAKAM DAVOM ETTIRISHGA KURSATMA BERGANI SABAB BULDI. MUXLISLAR HAM JUNBUSHGA KELDI, FUTBOLCHILAR HAM TORTISHIB KETISHDI. VIDEODA HAM BU NARSA ANIQ KURINGAN. XULLAS, NASAF 2 BAROBAR KUCH BILAN HARAKAT QILMASA, CHEMPIONLIKDAN QURUQ QOLADI.
+1   
23 oct 19:00:44
Шухрат Эргашев
Reply to comment by Шухрат Эргашев
Хожибой кизикчини бир гапи бор
Хожибой кизикчини бир гапи бор эди, бизни мухлислар аклли хисоб канака булишини аввалдан билади, демокчиман-ки, Насафга килинаётган, килинган адолатсизларни бизни мухлислар жуда яхши билишади. Насафни чемпионлиги айрим "нияти бузуклар"га ёкмайди ва асосий уйинчиларга кизил карточка бериб, имкон борича Насафдан очко тортиб олиш, яхшиямки Насафдан пастдаги клубларнинг хам уйини чикмаяпди...
+1   
23 oct 17:51:37
Привет
Бизда хакамлар хеч качон хато килишмайди, факат футболчилар хакамларнинг айрим талабларини нотугри бажаришади бу энди хакам эмас купрок футболчиларни айби хисобланади, кишки танаффус пайтида хамма футболчиларни бир жойга туплаб хакамлар уларга одоб ахлокдан дарс утишини ташкиллаштиринглар шундагина бизни чемпионат хакикий театрга айланади!!!
   
24 oct 23:38:25
Dilmurod Umarov
Kelasi o'yinlarda hakamlar yanada diqqatliroq va mas'uliyatliroq bo'lishini tilab qolamiz
   
24 oct 12:48:06
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Шах
Насаф" - "Сурхон" учрашувининг 68-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси қаршиликларнинг 34-рақамли аъзосига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин фол қайд этди. Аммо айни паллада мезбонлар вакили меҳмон жамоа аъзосига агрессив ҳаракат амалга оширди ва унинг бўйин қисмидан бўғиб олди. Ҳакам тажовузкор хатти-ҳаракат учун 34-рақамли футболчига қизил карточка кўрсатди.......хакам бу сурхон футболчисига хеч кандай фол кайд этмаган эди уйини давом этир деди курлар, вот имено шу нарсаям Насрулаевни жахли чикишига сабаб булди, Насурилаевга кизил курсатилгандан кейин вар аралашиб ракибга хам хакам сарик курсатишга мажбур булди, уша эпизодни кайта куриб чиксанглар татар хакамларинг уйини тухтатиш урнига уйини давом этирди, кимни ахмок килишга уринишябди бу куматадагилар? Татар хакамларинг уша куни очикчасига чичиб куйди санлар уни айбини хаспушлашга уринибсанлар
Ҳамма жойда шундай. Суриялик футболчи Ж. Кареялик футболчига нисбатан қўполлик ишлатганди. Аввал ҳакам шунчаки жарима белгилади. Кейинчалик корейс футболчининг агрессив ҳатти - ҳаракатлари оқибатида. Ҳакам карейсга қизил. Шунчаки вазиятни кузатиб турган арабга сариқ кўрсатди. Ҳалиям бизни ҳакам, ВАР орқалий аниқлади. Бўлмаса қизил тугул сариқ ҳам, йўқ эди!
   
23 oct 20:10:05
Ravshan Nabiyev
Qachondan futbolimiz rivojlanadi bilasizlarmi xitoynikiga uxshab korrupsiyaga qarshi otuvga xukm qilinsa ushanda futbol rivojlanadi.
   
23 oct 20:07:02
Ravshan Nabiyev
Qachondan futbolimiz rivojlanadi bilasizlarmi xitoynikiga uxshab korrupsiyaga qarshi otuvga xukm qilinsa ushanda futbol rivojlanadi.
   
23 oct 18:55:52
Шухрат Эргашев
Хожибой кизикчини бир гапи бор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика