Latest news

19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди  3 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  12 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  6 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  27 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  10 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5

Ҳакамлар “Насаф”га яна ёрдам беришдими? Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Ҳакамлар “Насаф”га яна ёрдам беришдими? Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили

Россиялик экспертимиз баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали) Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


«Металлург» - «Динамо»

ВИДЕО

Қизиқарли ва жуда кам учрайдиган эпизод юз берди. "Динамо" дарвозабони жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритгандан сўнг рақиб тегинишидан олдин тўпга яна оёқ қўйди. Бу қоидабузарлик ҳисобланиб, эркин зарба белгиланиши керак. Ҳакам мазкур эпизодни тўғри фаҳмлади. Аммо қоидага кўра, агар тўпга такроран тегиш гол уриш имкониятидан маҳрум этилишига олиб келса, у ҳолда дарвозабон ёки майдондаги ўйинчи бўлишидан қатъи назар футболчига қизил карточка кўрсатилиши керак. ВАР эпизодга аралашиб, тўғри иш қилди.


«Металлург» - «Динамо»

ВИДЕО

Агар бошқа камералар орқали такрорий вазиятни кўриш имконияти бўлмаса, ҳакамнинг "Металлург" жамоаси ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиш қарорини маъқуллаш мумкин. Ўйинчи рақиб томон ва тўп устига оёғини ҳолатда кескин ташлади, аммо тўғридан-тўғри рақиб оёғига бутсасининг ост қисми билан зарба бермаган. Бу ҳолда "енгил" тегиниш содир бўлган, аммо тўпни олиб қўйишга уриниш жуда хавфли эди. Қўпол ўйин учун сариқ карточка тўғри кўрсатилган.


«Нефтчи» - «Олимпик»

ВИДЕО

Фақатгина умумий планда кўрсатилган такрорий вазиятлар орқали қоидабузарлик бўлган ёки бўлмаганини айтиш имконсиз. "Нефтчи" футболчисидан ҳеч қандай кескин турткилаш ҳаракатини кўрмаяпман. Агар ВАРда бошқа камералардан олинган такрорий вазиятлар бўлса, видеоёрдамчи эпизодга аралашиши мумкин эди, чунки мазкур тўқнашувдан сўнг дарҳол гол урилди.


«Локомотив» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Мазкур вазиятда тўпнинг қўлга "классик" усулда тегиши содир бўлган. "Локомотив" ҳимоячиси қўлини орқасига перпендикуляр (тик ҳолатда) йўналтириб, тана майдонини кенгайтирган. ВАР вазиятга тўғри аралашади, аммо эпизодда бош ҳакамнинг ўзи қарор қабул қилиши керак эди. Сариқ карточкасиз пенальти белигилаш қарори ушбу ҳолатга мос тушади.


«Насаф» - «Андижон»

ВИДЕО

Яна сифатли такрорлар ва ракурслар муаммоси кўзга ташланган. "Андижон" футболчисининг оёғига тегиниш мумкин бўлган нуқта кўринмаган. Умуман олганда, "Насаф" ҳимоячиси яккама-якка курашга эҳтиётсизлик билан киришмоқда ва агар "устма-уст тушиш" (зарба берувчининг оёғига бутсанинг таг қисми билан тегиш) ҳолати юз берган бўлса, сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Бироқ яна бир бор таъкидлаш жоизки, ҳакамнинг хатога йўл қўйган-қўймаганини аниқ айтиб бўлмайди, чунки ҳеч нарсасини кўриб бўлмайди.


«Насаф» - «Андижон»

ВИДЕО

Менимча, бу вазиятда қоидани қўпол равишда бузганлик учун қизил карточка кўрсатилиши лозим. Аввалги турларда ҳам худди шундай қўполликлар учун ҳакамлар футболчиларни майдондан четлатган ҳолатлар бўлган. “Насаф” футболчиси бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғининг орт қисмини зўр берган ҳолатда босди, бу ерда “эзиб юбориш” элементи мавжуд. ВАР вазиятга аралашмасдан, хато қилди. Ҳакамнинг яхши позицияда турганини қайд этмоқчиман. Тўғри, сариқ карточка футболчи учун иккинчиси бўлди, аммо унга "тўғридан-тўғри" қизил карточка кўрсатилиши керак эди.


«Сўғдиёна» - «Пахтакор»

ВИДЕО

Ҳакам эпизодни тўғри баҳолади. Яхши ҳаракат ва идеал позиция унга тўғри қарор қабул қилиш имконини берди — симуляция учун "Пахтакор" футболчисига сариқ карточка ва "Сўғдиёна" фойдасига жарима зарбаси.


«Сурхон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Агар ВАРда офсайд чизиғи бўлмаса, бундай "чегаравий" вазиятларда ёрдамчи ҳакам ҳужум қилаётган томон фойдасига қарор қабул қилиши керак. Қанот ҳаками айнан шундай иш қилган. Бундай дадил қарор учун унга мақтов айтиш мумкин. “Навбаҳор”нинг голи тўғри ҳисобланди.


«Сурхон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакамнинг яхши позиция танлаганини қайд этиб, унинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Албатта, дарвоза ортидаги такрорий вазият етарли эмас. Бу ракурс бўлмаганда, ВАР вазиятга аралаша олмасди. Ҳакам ўз қарорини тўғри тасдиқлади. "Сурхон" футболчиси тўпни тўсатдан ён томонга йўналтираётган пайтда "Навбаҳор" футболчиси оёғини майсазорга ташлади. Шундан сўнг ҳужум қилаётган ўйинчи контакт ҳолатига "безак беришга" уриниб, йиқитиш ҳолати бўлмаса ҳам оёқларини ортга букиб олди.


«Бунёдкор» - ОКМК

ВИДЕО

Умуман олганда, бу унчалик мураккаб эпизод эмас. "Бунёдкор" футболчиси тахминан бутун гавдаси билан офсайдда турган эди. Ҳакам ёрдамчиси, кўрсатмаларга биноан, вазиятни охиригача ўйнашга имкон берди, сўнгра офсайдни қайд этди. Агар офсайд бўлмаганда, ОКМК дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиши лозим эди. Бироқ, ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани сабабли, ҳакам ёрдамчиси вазиятни тўғри баҳолади.


Шу тариқа Суперлиганинг 17-тур учрашувларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди ("Насаф" - "Андижон" учрашувида Абдихолиқовнинг четлатилиши). Яна икки эпизодда сифатсиз такрорий вазиятлар ёки бошқа ракурслардан такрорий лавҳалар йўқлиги сабаб экспертимиз ҳакамларнинг тўғри қарор қабул қилган-қилмаганини аниқлай олмади.

Rating: -7   

Comments

+13   
29 aug 15:42:34
Marcelo89
" Провакатсия " Nasafga xech qanaqasiga xakamlar yordam berayotgani yo'q ko'rinib turubdi bu yil Nasaf boshqalardan bir bosh baland futbol o'ynayabdi tarkib jixatdan moliyaviy jixatdan klub xozir prime davrida chempionlik asosiy maqsad qilingan xar o'yinda futbolchilar yonib o'ynayabdi xakamni yordami nimaga kerak ??! P/s " O'ylashimcha sizlar ligada chempion bo'lgan klubga hakamlar sipmatiya qilib kelishiga o'rganib qolgansiz "
+12   
29 aug 15:38:29
Азим Ачилов
Кути ёниб кетди шекилли бу Нарзуллани. Максимал провокация насафга нисбатан. Санлар хам узингча журналистсанларда? Мана шунака провокацияни оркасидан топган пулингни уйингга олиб бориб болларингга едириш эсингдан чикмасин.
+12   
29 aug 15:31:49
Bek
Яхшилаб насафникига осилила чала экспертларин билан сирпаниб кетасанла охири! Бу россиялик чала эксперт узбекистонда нима билан банд бориб россиясини химоя кисин узбекистонда кум борми унга или россиясида судяли кисин яхши кондидат буганида куйворишмасди так что чемп асия силага саволде росса калампир еганде булдилара насаф 1далигига
+10   
29 aug 18:05:12
Uzb 2018
Padaringa ming lanat
Sendaqa jurnalistlarni.
Neftchi muxlisiman,
Nasafchilar bosinglar
+9   
29 aug 17:10:09
Алишер Абдушохидов
Шунча йилдан бери бирор марта хакамлар пахтага ердам бердими деган мақола чиқмааганди ўзб тарихида Энди чемпионлик бошқа жамоага ўтса дарров ачишиб нимани баҳона қилиш билмай езган сарлавхани кўринглар
+9   
29 aug 16:34:04
BOBIRBEK_URINOV
ИТАРИБ КУЯДИ НАСАФ КАМРОК ОСИЛ...
+9   
29 aug 16:00:42
Koson_united UK
Hakamlar pachti har uyinda qizil kursatyabdi nasaf uyinchilaroga. Shuni yordam desa buladi.
+8   
29 aug 17:51:11
Habib Habibjon
Narzullani telegramga kanali bor spam bosib tashanglar men bosdim spam
+8   
29 aug 15:42:19
Mashhur Mamatqulov
Championat asis xodimlarini hurmat saqlagan holda aytmoqchiman haqiqatdan yaxshi sayt ber necha yildan beri Uzbekiston eng oldi fudbol sayti deb ayta olaman lekin Nasaf ga kiladigan bulsak haqiqatdan ber bosh ustin Uzbekiston hamma clublarindan shu yil buni tan olish lik ham mardlik!!!
+6   
29 aug 16:08:22
Hamza Yuldoshev
Nasaf ни ўзи кучли деб тан олманглар! Хакамлар ёрдам бермоқда деяверинглар(!). Зўрларга хамма ёрдам бераверади!!!
Тўғрими пахтачилар?!
+5   
29 aug 15:33:49
silver city
Мевали дарахтга тош отилади доим, демак Насаф яхши кетмоқда
+5   
29 aug 15:32:37
silver city
Осилларинг Насафникига
+4   
29 aug 19:51:13
Kola Liga
Чемпионат асиани ичи кора пахтакорчи журналистлари Насафни 1чи уринда кетаетгани хазм кила олишмай кетлари тутаб кетяпти.шуни учун хам охирги пайтларда турли хил провакцион сарлавхалар езиб Насафга карши ахборат урушини элон килиб юборишган
+4   
29 aug 18:05:21
Sayfuddinovich86
Bu sayt qaysi klubni PR (piar) yurishlari uchun ochilgani va kimlar moliyalashtirishi hech kimga sir emas. Non beruvchi nimani aytsa shuni yozadida bechoralar... qo‘lidan boshqa nima kelardi ((((
+4   
29 aug 16:16:10
Shuxratcik Fcb
Xakamlar yordam berishgan berishmaganda Nasaf bu yil xaqli uyin qilyabdi chempionlik uchun
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика