Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  0 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади” News

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Ҳар бир ҳолатга VAR'нинг аралашуви футболчиларга ёқмади”

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсум 2-турнинг дастлабки учрашуви “Локомотив” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар”нинг ягона голига муаллифлик қилган Ғулом Ҳайдар Ғуломов сайтимизга ўйин ҳақида интервю берди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Бугун қизиқарли, жанговор тарзда кечган ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. Ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди, бироқ якунда ғалаба наманганликларга насиб қилди. 

— Бугунги учрашувда 3 бор пеналти қўйилди ва буларнинг барчасига VAR аралашди. Учрашувдаги VAR'нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

— Биз қандай пенальти бўлганини VAR орқали кўрмадик. Шу боис ҳам нимадир дея олмайман. Барчаси ҳакамларга кўринди. Лекин ҳар икки жамоанинг футболчиларига ёқмаган жиҳати ҳар битта нарсага VAR'нинг аралашуви бўлди. Ҳакам ўзи назорат қилиши керак бўлган жойда ҳам VAR аралашди. Балки бу Ўзбекистонда биринчи бор ишлатилаётгани учундир, тағин билмадим. Улар ҳали бунга ўрганмагандир, кўникмагандир. 

— "Локомотив" 2 та турда ҳам мағлубиятга учради. Бунга нима сабаб? Ўзи жамоада ички муҳит қандай? 

— Жамоамизда муҳит ажойиб. Юқорида айтганимдек бу футбол. Кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Мураббий берган барча топшириқларини бажаряпмиз. Тўхтаб қолиш йўқ, ишлашда давом этамиз.


Оғабек Самисов ёзиб олди. 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика