Latest news

16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  0 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  0 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  9 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  1 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим” News

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим”

Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" — "Андижон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

— Икки жамоа ҳам 90 дақиқа давомида анча эътиборли бўлди. Биз етарлича вазиятларга эга бўлдик, бироқ рақиб ҳам дарвозами томон кўп маротаба хавф солди. “Андижон”ни ўрганиб чиққандик ва стандарт вазиятлардан яхши фойдадана олишидан хабардор эдик. Рақибнинг қарши ҳужумлари ҳам анча хавфли. Биз барчасига таййер эдик. Бубаньянинг гавдаси йирик ва бу бизга ноқулайлик туғдирди. Иккинчи қаватда рақибга қарши ҳақиқий “кураш” қўллашга мажбур бўлдик. “Андижон” шундай ўйин намойиш этишини кутгандик.


— Рақибнинг бўйи баланд футболчилари ҳақида гапириб ўтдингиз, айнан шуларга қаршилик кўрсатиш учун бўйи баланд ҳужумчи Секулични нега майдонга туширмадингиз? 

— Менимяа, Секулич боши билан етарлича яхши ўйнай олмайди. У тўпни яхши сақлаб қола олади, бироқ бугунги учрашувда бизга тезкор футболчилар керак эди. Тажрибали Ўринбоев тўпни яхши сақлаб қола олди ва зарба берадиган нуқтагача етиб борди, лекин рақиб ҳимоячилари қоида бузиш билан уни тўхтатишди. Секулич бироз бошқачароқ турдаги футболчи, унга кейинги баҳсларда имконият беришимиз аниқ.

— Бугунги қўлга киритилган бир очкодан кўнглингиз тўлдими?

— Натижа мени қониқтирмагани аниқ. Бу бизнинг нечbнчидир дурангимиз. Ўз жойимиздан силжимаяпмиз. “Локомотив” бугун мағлубиятга учоади ва бизга “совға” тақдим этди, аммо гол ура олмаяпмиз ва ғалаба қозонмаяпмиз. Вазиятларимиз бор, лекин гол йўқ. Қаердадир маҳорат ёки омад етишмаяпти. Рақиб дарвозаси томон яқинлашганимизда қоидани бузишмоқда ва фол. Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим. Ишлашда давом этамиз. Олдинда ўйинлар бор. Кейинги баҳс “Навбаҳор”га қарши кечадм. Улар яқинда финални бой беришди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика