Latest news

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди” News

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Вазиятлардан фойдалана олмадик.  Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам имкониятларимиз бўлди, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди. Натижа биз учун жуда ёмон.

- Мураббийлар штабидан Нозимжон Эсоновга қизил карточка кўрсатилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

- Бу албатта ўйин вазиятидаги эмоция билан боғлиқ. Қилган меҳнатларингиз натижа келтирмаётган вақтда асабийлик кузатилади. Менинг фикримча шундай, ўйин ҳароратидаги эмоция сабаб шу ҳолат юзага келди.

- Абдумажидовнинг ҳолати қандай? У қанча муддатга сафдан чиқди?

- Ҳа, у жароҳат олди. Кураш вазиятида жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

- Ўйин давомида Даврон Ҳошимовнинг қанотида кўп хатоликлар кузатилди. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи борми?

- Ҳошимов тажрибали футболчи. У вазиятларда охиригача ишлайди. Футболчи учун омадсиз ўйинлар бўлади.

- Шаҳзодбек Неъматжонов ишончни оқлаяптими?

- Унинг ҳаракатлари ёмонмас. Биринчи бўлимда озроқ хатоликларга йўл қўйди, қарши ҳужумларда аниқ ҳаракат қила олмади. У ёш футболчи ва ўйинлар давомида тажриба тўплаб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика