Latest news

00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени энди жамоанинг бир қисми бўла олмаслигимни қарор қилди"  1 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  3 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0

Григорий Колосовский: “Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди” News

Григорий Колосовский: “Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Металлург” - “Пахтакор” (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта “Пахтакор”га қарши ўйинлар осон ўтмайди. Биринчи бўлим гол ўтказиб юбордик ва бу бизга қатор қийинчиликларни олиб келди. Иккинчи бўлимда фаолликни оширдик. Биласизми, Самвел Бабаян даволаниш курсларидан сўнг бизга тегишлича маслаҳатларини берди. Ўйинни назорат қилишга интилдик. Ғалаба голимиз ҳам чиройли, ҳам муҳим бўлди. Қийин ўйин, рақибдан келиб чиқсак, бу аввалдан маълум эди. Ғалаба бизга навбатдаги ўйинлар олдидан қўшимча иштиёқ тақдим этса, ажаб эмас.

- Бугунги ўйинга танланган услуб кейинги учрашувларда ҳам қўлланиладими?

- Иш берган услубларни албатта амалиётга жорий қиламиз. Ўйин ташкил этиш борасида Самвел Бабаяннинг маслаҳатлари бугун бизга фойда келтирди. Иккинчи бўлимда фаоллигимиз ортди, 4 та қулай имкониятга эга бўлдик. Ҳозир муҳими, ким асосий таркибга муносиб, ким захирада қолиши керак, аниқлаб олдик. Захирадан тушиб ҳам жамоага катта фойда келтирадиган футболчилар бўлади.

- Аввалги учрашувда ҳам жамоа сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бугун ҳам шундай бўлди. Келгусида бунинг олдини олиш учун қандай режаларингиз бор?

- Хатолар устида ишлаймиз. Иштиёқни янада ошириш учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш бу - якуний натижанинг салбий кўринишига сабаб бўлади. Биз ҳар доим ғалабани ҳоҳлаймиз. Кетма-кет 4 та ўйинда биз ғалабага ҳақли ўйин намойиш этгандик.

- Иван Йосович сўнги ўйинларда кўринмаётганига изоҳ берсангиз?

- Йосович жароҳатидан даволаш амалиётини олиб бораяпти. Майдонга қайтиши унинг қанчалик тез тикланишига боғлиқ.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика