Latest news

15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда” News

Гаттузо касаллиги ҳақида: “Айримлар бир ойлик умрим қолган деб ўйламоқда”

“Наполи” устози Женнаро Гаттузо соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

“Сўнгги 12 кун давомида ўзимда эмасдим. Мен барчага, айниқса, ойнага қараб, ғалати ёки ноодатий нарсани кўрадиган болаларга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт гўзал. Барчасини қадрига етинг.

Йигитлар ҳам мени бу ҳолатда кўриб, азоб чекишмоқда, буни биламан, аммо тирикман. 10 йилдан бери миастения касаллиги билан оғрияпман, учинчи маротаба бундай кучли таъсир юз бермоқда. Бироқ, бу ўтиб кетади ва кўзим ҳам ўз жойига келади.

Гап фақат ташқи кўринишимда эмас. Бундай ҳолатда ўзингизни ҳақиқатан ҳам жуда оғир ҳис этасиз. Кунига 24 соат давомида кўзлар буюмни тўғри кўра олмайди, бу чарчатади. Фақат мен каби аҳмоқ ишлашда давом этади.

Барибир, ҳаётимда бундан ҳам ёмонроқ нарсалар бўлган. Баъзилар эса яшашимга бир ой вақт қолган деб ўйламоқда, аммо ишонтириб айтаманки, барчаси жойида. Бир кун келиб вафот этсам, ўзим яшаган жойга боришни истайман: футбол майдонига”, дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо миастения – аутоиммун касаллигига чалинган. Бу мушакларнинг патологик тез чарчаши билан юз берадиган хасталик ҳисобланади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика